Қорақалпоғистон: “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимлари малака талабига мослиги ўрганилади

      Бугун, яъни 6 май куни Ўзбекистон  Республикаси Сув  хўжалиги  вазирлиги вазири Ш.Хамраев раислигида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган  йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида кенг муҳокама этилди.

      Йиғилиш аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н.Атақуловлар ўтказилган йиғилишда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган график асосида ҳар куни ўтказиладиган семинарлар, хусусан душанба кунига белгиланган масалаларни кенг муҳокама қилдилар.

      Муҳокама давомида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ижро интизоми бўйича сектор бошлиғи С.Худайбергенованинг ўтган 4 ой давомида вазирлик аппарати ҳамда тизим ташкилотлари ижро интизоми, мурожаатлар юзасидан ахбороти тингланди.

      Йиғилишда видеселекторда танқид қилинган масала, яъни “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ташкилотларидаги ходимларининг малака талабига мослигини ўрганиш, Қорақалпоғистондаги иккита ўрта маълумотли сув хўжалиги ходимларини етиштириб берувчи коллежларнинг фаолиятини ўрганиш, битирувчиларини ишга жалб қилиш масалалари танқидий кўриб чиқилди.

      Мазкур масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича бош мутахассиси Ф.Хожамуратовага ва бош юрисконсульт в.в.б З.Байназаровага   ишчи гуруҳ ташкил қилиб, жойига чиққан ҳолда “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимларининг малака талабига мослигини ўрганиш ва натижаси юзасида раҳбариятга ахборот киритиш, тизим ташкилотларида юридик хизмат кўрсатишни самарарали йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

      Йиғилишида белгиланган сувдан самарали фойдаланиш, олинган сувга далолатномалар тузиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, насос станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида бериш ва инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши, жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатларни ўрганиб ҳал қилиш масалалари бўйича вазирликдаги масъул ходимлар ва тизим ташкилотлари раҳбарларига йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

      Шунингдек, вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда телеграм каналларида ёритилаётган ахборотларни кузатиб бориш, кунлик семинарларни сифатли ташкил қилиш ва ёритиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати