Нукус туманидаги “Қаттағар-Бўзатов” ирригация тизимлари бошқармасига қарашли “Бессаға” гидроузели иншоотида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш, сувдан самарали фойдаланиш борасидаги тарғиботни кучайтириш юзасидан семинар ўтказилди.

Дастлаб, “Қаттағар-Бўзатов” ИТБ маъмурий биносида “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармасининг масъул мутахассиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 cентябрдаги 500-сонли қарорининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириб ўтди.

Семинарда гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуҳуқ ва мажбуриятлари, ва буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотларнинг мажбуриятларига ўзгартириш киритилгани ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, иштирокчилар “Бессаға” гидроиншоотининг хавфсизлиги ва сув истъемоли қоидаларига риоя қилиш, сувни ҳисобини юритиш ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш қоидаларга риоя қилиниши ўрганилди. Ўрганиш якунида иншоотнинг хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатмадаги камчиликлар бўйича маълумот берилди. Ўрганиш натижалари билан баённома расмийлаштирилиб, гидротехник иншоотларда фавқулодда ҳолатларда авария захира материаллари мавжуд бўлиши керакли алоҳида тушинтирилди ва бу борадиги вазифалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати