Нукус тумани: НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги 5-сонли қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш бўйича навбатдаги семинар  Нукус туманидаги “Нукус Агро” МЧЖ даласида ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакил Н.Худайбердиев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси А.Қидирбаев, Нукус тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директорининг ўринбосари З.Утепбергеновлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январда қабул қилинган “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини сув истеъмолчиларига батафсил тушунтирдилар.

Тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан тежамкор суғориш технологиялари насос агригатлари фарқи, ўрнатишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати