Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “СНСЕ-№163” насос станциясида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг жорий йил 7 майдаги 74-сон фармонининг мазмунини билан ишчи ходимларга тушунтириш, мавсум давомида насос станцияси атрофидаги майдонлардан самарали фойдаланиш юзасидан навбатдаги семинар ўтказилди.

Семинарда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Юсупбаев, сув хўжалиги бошқарув тизимидаги ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, насос станцияларида, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва сувдан оқилона фойдаланиш борасида вазифалар белгиланди. Маълумот берилишича, “СНСЕ-№163” насос станциясига йил давомидаги эксплуататсияси учун 317 кВт элктр энергия лимити ажратилган.
Семинар давомида насос станциялари атрофидаги майдонларда сабзавот-полиз экинларини экиб, ишчилар учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Шунингдек, масъуллар насос агрегатлари атрофида “Чўмилиш таъқиқланади” махсус белгилари, огоҳлантириш пешлавҳаларининг ўрнатилганлиги ҳам ўрганилди. Бу борада ҳам Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари бошқа насос агрегатлари атрофида шу каби белгиларни ўрнатилганлиги ва шунга амал қилиниши ёз фасли давомида ўрганиб борилишини таъкидлашди.
Маълумот учун: Беруний туманидаги “СНСЕ-№163” насос станция 1974 йилда ишга туширилган. Насос агрегатлари “Бўз-яб” каналидан сув олиб, У.Жуманиязов ҳудудидадаги қишлоқ хўжалиги экинларига сув етказиб беради.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати