ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲАШАРДА ФАОЛ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи дельта бошқармаси жамоаси ҳам давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан ўтказилаётган ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.

Жумладан, «Рыбачий» кўлининг  ПК12+00 даги  сув ташлаш иншоотида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари якунига етказилди. Шунингдек, бошқарманинг маъмурий биноси ва ҳудудий бўлимлар бинолари кўркам ҳолатга келтирилди. Улар атрофидаги панжара тўсиқлар, сув иншоотлари қайтадан бўялди.  

Шу билан бирга бошқарма жамоаси мавсумий ишларини ҳам давом эттирмоқда. Тошқинлар ва сел оқимлари юзага келганда сув оқимларини  барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш бўйича белгиланган ишларини амалга оширяпти. Ҳозирда Нукус шаҳри “Жийдали-Бойсун” аҳоли пунктида Амударё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги Матбуот хизмати