Элликқалъа тумани: «Қилчиноқ» насос станциясида вазифалар белгилаб олинди

   Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли “Қилчиноқ-№136”  насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш  ва иқтисод қилиш ҳамда агрегатларни ишлатишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш масалалари муҳокама этилди.

    Унда Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Техника хавфсизлиги бўйича маъсул ходим  В.Буабойев насос станцияларида суғориш мавсуми давомида амалга ошириладиган ишлар, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва насос станциялар атрофида аҳолининг чўмилишига йўл қўймаслик кераклиги юзасидан ишчи ходимларга кўрсатмалар бериб ўтди.

     Элликқалъа  туманидаги  “Қилчиноқ-№136”  насос станция ҳудуддаги “Бўз-яб” каналидан  сув олиб, 2024 йил суғориш  мавсумида 1872.7 минг м3 чекланган сув лимити ҳамда йил давомидаги эксплуататсияси учун 117.0 минг кВт элктр энергия лимити ажратилган.   Муҳокама давомида Бошқарма масъуллари ушбу мақсадли режаларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан насос станция  ходимларига топшириқлар беришди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати