СУВНИНГ ҲАМ СЎРОВИ БОР

сувдан ноқонуний фойдаланганларга чора кўрилмоқда

    Юртимизда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари жадал давом этмоқда. Ана шундай даврда барча сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш қонун-қоидаларига амал қилишлари лозим бўлади. Негаки, халқимизда сувнинг ҳам сўрови, бор деган ҳикматли ибора бор.

  “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси масъулларининг маълумот беришича, сувдан ноқонуний фойдаланганларга тегишли чоралар кўриш учун жойларда сайёр судлар ўтказилмоқда.  

Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Давлетов раислигида Амударё тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган сайёр очиқ суд мажлисида сувдан ноқонуний фойдаланишга оид ишлар кўриб чиқилди.

    Сайёр очиқ суд мажлисида даъвогар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари ҳавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан жавобгар фермер хўжаликларига нисбатан молиявий жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги даъво аризалари кўриб чиқилди. Суд  даъвогар ва жавобгарлар томонидан берилган кўрсатмалар ва далиллар асосида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилди.

    Судлар томонидан бу тартибдаги сайёр очиқ суд мажлисларининг жойларга чиққан ҳолда ўтказилиши фуқароларнинг вақти ва нақди тежалишига хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати