ФАОЛ ХОДИМЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар. Мукофотланганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи Шаряр Жақсимуратов ҳам бор. Президентимизнинг фармонига мувофиқ у “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

– Ушбу мукофот нафақат менинг, балки барча қорақалпоғистонлик сувчиларнинг меҳнатига берилган юксак эътибор деб биламан, – дейди Ш.Жақсимуратов. – Арзимаган меҳнатинг юқори баҳоланса, рағбатлантирилса, масъулиятинг янада ошар экан. Жамоамиз билан ушбу рағбатга муносиб меҳнат қилишга ҳаракат қиламиз.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати