Кегайли туманидаги “Кукузак” насос станциясида насос станцияларида электр энергиясини тежаш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси К.Сарибаев иштирок этди ва ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенининг 2024 йил 14 июндаги энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид тегишли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Сув хўжалиги вазирлигининг раҳбар ходимлар билан жойларда муҳокама қилинадиган масалалар бўйича ҳафталик графикда белгилаб берилган электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш, замонавий энерго тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш каби вазифаларга тўхталиб ўтди.

Меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги бўйича мутахассиси У.Низаматдинов ва Нукус-Кегайли бўлими бошлиғи ў.ў.а А.Қосжанов насос станцияларда электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш ҳамда агрегатларни таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлари эшитилди.

Тадбир давомида Нукус-Кегайли бўлимида жойлашган насос станцияларида ва уларнинг атрофларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлардан самарли фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди. Бу борада Бошқарма раҳбарияти томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати