ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МОБИЛЬ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ОММАЛАШМОҚДА

       Жорий йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида сув тежовчи технологияларнинг Мобиль кўчма ёмғирлатиш тизими оммалашмоқда.

     Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ва Глобал яшил ўсиш институти (Жанубий Корея) ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланган эди. Меморандумда Қорақалпоғистон Республикасида сув тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида техник жиҳатдан ёрдам бериш режалаштирилган.

   Ҳамкорликишларидоирасида Корея халқароҳамкорликагентлиги (КОИCА) томонидан молиялаштирилган ҳамда Глобал яшил ўсиш институти (ГГГИ) томонидан “Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш учун Қорақалпоғистон Республикасинияшил реабилитация қилиш” инвестиция лойиҳасиамалгаоширилмоқда.

    Лойиҳадоирасидақиймати 850 минг доллардан ортиқ маблағ асосида технологиялар Қорақалпоғистонга олиб келиниши ва амалиётга жорий этилиши белгиланган.

   ЯқиндаЧимбойтуманидаги «Жүзбасы» фермер хўжалигига CASSELLA компанияси томонидан қиймати 70 минг долларлик Италияда ишлаб чиқарилган шланг барабанли машиналар етказиб берилди.

    -Қорақалпоғистон Республикасида ушбу технологияга қизиқиш билдираётган фермерлар сафи кенгаймоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси А.Қидирбаев. –Мана бугун Чимбой туманида халқаро грант лойиҳаси ҳисобидан олиб келинган ушбу технология фермер хўжалиги даласига ўрнатилмоқда. Сувни пуркаб, яъни ёмғирлатиб суғорадиган технологияси сув турбинаси ғилдирагини айлантириш учун суғориш босими сувидан фойдаланади, тезликни ўзгартириш мосламаси орқали айланиш учун ғилдиракни бошқаради ва автоматик равишда ҳаракат қилиш учун пуркагични тортади. У қулай ҳаракатланиш, оддий операция, меҳнат ва вақтни тежаш, суғоришнинг юқори аниқлиги, яхши сувни тежаш эффекти ва кучли мослашувчанлик афзалликларига эга.

    Ушбу суғориш технологияиси – сувтежовчи технология ёмғирлатиб суғориш типига кирадиган – Мобил суғориш тизими ҳисобланади. Мутахассисларнинг маълумот беришича бу усул –анаънавий суғоришга нисбатан 40-50 фоизгача сув иқтисод қилинади.

    Барабан машиналарининг асосий афзаллиги юқориҳаракатчанликдир. Шундай машиналар ката майдонни суғоришни таъминлайди – суғориш кенглиги 100 метр ва шланг узунлиги 400 метр, умумий тўрт гектар майдонни суғориш имконияти мавжуд. Битта машина кунига ўнлаб гектар майдонларни суғоради.

 Катта майдонларда бир вақтнинг ўзида бир нечта пуркагичлардан фойдаланилади, бу ўз навбатида катта майдонларни тез ва самарали суғориш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа доирасида яна бир нечта туманларга ҳам мазкур турдаги ёмғирлатиб суғориш технологиялари олибкелиниши режалаштирилган.

   Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари агарда ушбу тежамкор технологияларини ўз далаларида жорий этсалар Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли қарор талаблари асосида субсидия маблағлари олиши мумкин.

 

      Маълумот учун: Бугунги кунгача кластер ва фермер хўжаликларининг ёмғирлатиб суғориш типига кирадиган – Мобил суғориш тизимига бўлган қизиқишлари натижасида банк кредитлари ҳисобидан Кегейли, Қораўзак, Тахтакўпир, Бўзатов, Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл, Мўйноқ ва Амударё туманларида жами 20 та ёмғирлатиб суғориш типига кирадиган – Мобил суғориш машинаси олиб келиниб суғоришда қўллана бошланди. Яна 11 дона ана шундай  ғалтакли пуркагичли суғориш машиналари олиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуото хизмати