Олдин хабар берганимиздек, Ҳукуматимизнинг тегишли қарор ва дастурлари асосида Нукус туманидаги “КС-1-4” хўжаликлараро коллекторини реконструкция қилиш ишлари давом қилмоқда.

Маълумки, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа график асосида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари муҳокама этилиб, амалга оширилаётган ишлар ўрганилади. Шунга мувофиқ, бугун «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси масъуллари томонидан “КС-1-4” коллектори реконструкция ишлари ўрганилди.
Масъулларнинг маълумот берилишича, ушбу коллекторнинг 2024 йил давомида белгиланган 13,2 километр қисмида реконструкция, яъни қазиш ишлари тўлиқ якунланган. Бугунги кунда коллекторга 3 дона гидротехник иншоотларни янгидан қуриш ва 2 дона темир-бетон кўприкни реконструкция (демонтаж) қилиш ишлари бажарилмоқда. Реконструкция доирасида эски кўприклар ўрнига галереяли йиғма темир бетон ўтказгичлар ўрнатилмоқда.

-Темир бетон ўтказгичлар ўрнатиладиган жойни тайёрлаш, яъни бетон қопламасини сифатли қуйиш учун ер ости сувлари сатҳини пасайтириш зарур эди, – дейди «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДМ етакчи мутахасиси Бахтияр Таженов. – Бунинг учун биз, бетон қуйиладиган қисмларнинг ҳар иккила томонига 50 сантиметрдан 6 метр чуқурликкача трубалар юбориб, уларга махсус филтирлар ўрнатдик. Шу тариқа игна фильтр қурилмасини қурдик. Уни насос агрегатига улаш орқали заҳ сувлар сатҳи пасайтирилиб, бетон қуйиш ишларини сифатли бажаришга эришдик. Айни бетон қуйилган ўринга галереяли йиғма темир бетон ўтказгичлар ўрнатилмоқда.
Ўрганиш давомида пудратчи ташкилот “Тўрткўлли Нураддин Экскаваторчи” МЧЖ вакилларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун: Галерея йиғма темир бетон ўтказгичининг афзаллилиги шундан иборат, бу бошқа қувурли ўтказгичларга насбатан сув ўтказиш қобилияти анча юқори. Шу билан бирга олдин ушбу ҳудудда бўлган кўприкларга нисбатан унинг устидан ўтказиш ҳам анча хавсиздир.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати