Тахиатош туманидаги «Суенли НДН» хўжаликлараро канали “Кенегес”, “Сарайкол” овул фуқаролар йиғини ҳудудларидаги 21 та фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларининг жами 2 минг 875 гектар майдонни сув билан таъминлашга хизмат қилади.

Кейинги пайтларда каналнинг тубини лойқа босиб, қирғоқларининг айрим жойлари емирилиши натижасида сув ўтказиш қобилияти пасайган ва экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлашда муаммолар вужудга келаётган эди.
Ҳукуматимизнинг тегишли қарор ва дастурлари асосида Тахиатош туманидаги «Суенли НДН» хўжаликлараро каналининг 25,4 километр қисмини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш белгиланди.
Бугун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган вазифалар доирасида сув хўжалиги объектларида қуриш, реконструкция қилишва таъмирлаш-тиклаш ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан Тахиатош туманидаги «Суенли НДН»хўжаликлараро каналини таъмирлаш-тиклаш ишлари ўрганилди.
Ўрганишда аниқланишича, «Суенли НДН» хўжаликлараро каналининг белгиланган 25,4 километр қисмида таъмирлаш-тиклаш ишларини пудратчи ташкилот «VORIS CHINA» МЧЖ қўшма корхонаси томнидан олиб борилмоқда. Бугунги кунда 7 километр қисмида тупроқ қазиш ишлари бажарилган. Ҳозирги пайтда объектда жами 7 та махсус техникалар ҳамда 10 нафар ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда.
Тадбир давомида «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси масъуллари томонидан пудратчи ташкилот «VORIS CHINA» МЧЖ қўшма корхонаси маъсули ва ишчи ходимларига таъмирлаш тиклаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот учун: таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилганидан сўнг мазкур каналнинг сув ўтказиш қобилиятини секундига 5,5 метр кубга ва фойдали иш коэффиценти 0,85 га етказилиб, фермер хўжаликлари ва томорқа майдонларининг сув таъминоти яхшиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати