Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом

Ўзбекистон Республикаси
Сувхўжалигивазирлигининг
2020 йил 20 апрелдаги 108-сонли буйруғи2-иловасига асосан тасдиқланган

 

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги
низом

  • боб. Умумий коидалар

1.1.Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат бошқарув органлари ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида” ПҚ-3837-сонлиқарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида” ПФ-5980-сон Фармони асосида қайта ишлаб чиқилган ҳамда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.

  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши) асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  • Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
  • Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда – вазирлик) марказий аппарати ҳузурида ташкил этилган ва унинг фаолияти вазирликнинг барча ҳудудий бўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларига татбиқ этилади.
  • Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғи (қарори) билан ташкил этилади.
  • Жамоатчилик кенгашининг қарорлари тавсиявий аҳамиятга эга.
  • Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг карорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасининг қарорва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
  • Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ва унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

IIбоб. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

  • Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади: давлат, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи замонавий шаклдаги тизимли ҳамда самарали мулоқотини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг ижтимоий манфаатлари келишилишини таъминлаш;

фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашиш;

аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва сув хўжалиги соҳасида аҳолини, фуқаролик жамияти институтларини ҳамда жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиб бориш;

илмий-эксперт гуруҳлари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан ташаббус кўрсатиш, бу борадаги давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш. умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш;

фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билаи ҳамкорлиги даражаси, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузаларни тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш;

норма ижодкорлиги сифатини тубдан яхшилашга кўмаклашиш, жумладан, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта долзарб масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, уларни жамоатчилик билан маслаҳатлашув ва эшитувлари асосида такомиллаштиришга кўмаклашиш;

фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни сўз эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини амалга ошириш, ахборот эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича муҳокамаларга жалб этиш ҳамда мазкур масалаларга оид амалий таклифлар ишлаб чиқиш;

жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, “Жамоатчилик эшитуви”, “Жамоатчилик экспертизаси”, ‘‘Жамоатчилик мониторипги” каби таъсирчан замонавий назорат шаклларини амалда жорий этиш;

ислоҳотлар ва давлат дастурларининг жойларда ва соҳаларда амалга оширилиши устидан жамоатчилик мониторингини ташкиллаштириш, уларни сифатли бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, эришилган кўрсаткичлар, ижобий ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар тўғрисидаги ахборотни Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирига мунтазам киритиб бориш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, вазирлик зиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича вазирлик ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

биргаликда мулоқот қилиш, давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун вазирликни фуқароларбилан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажариш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан вазирликнинг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;

вазирлик фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

вазирлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш.

  • Жамоатчилик кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлимларига, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотларининг фаолиятига аралашмаслик принципларига қагъий риоя қилган ҳолда Жамоатчилик палатаси ва ҳудудий Жамоатчилик палаталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни амалга оширади;

вазирлик фаолиятига оид масалалар юзасидан фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича вазирликка тегишли таклифлар киритади;

вазирликнинг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилади, шунингдек, ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

вазирликнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билаи самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун вазирликни фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажаради;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан вазирликнинг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини социологик сўровлар орқали ўрганади ва таҳлил қилади;

вазирлик фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг қилади ва натижаларини таҳлил қилиб, тегишли таклифлар тайёрлайди;

вазирлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилади, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилади, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

вазирлик фаолиятини ислох қилишда фуқаролар иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитларни ўрганади ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

вазирлик фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этади, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

вазирлик ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилади ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритади.

  • Жамоатчилик кенгашининг ҳуқуқлари:

Жамоатчилик кенгашининг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлимларига, вазирлик тасарруфидаги реснублика ва тизим ташкилотларига қонунларнинг, давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки иуқтаи назарини баён этиш талаби билан Жамоатчилик кенгаши сўровини юбориш ҳуқуқига эга. Буида вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлимларига, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари сўровга жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, у олинган кундаи эътибораи беш кундан кечиктирмай юбориши лозим;

вазирлик томонидан ташкил этиладиган очиқ Ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;

вазирликнинг, жумладан, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотларнинг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларини вазирлик томонидан белгиланган тартибда бориб кўриш;

вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотлари раҳбарларига Жамоатчилик кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

вазирликнинг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учуи зарур бўлган вазирликнинг ахборотлари, статистика ва бошқа материалларини белгиланган тартибда олиш;

вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик ва экспертлар муҳокамасини таъминлашда иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига вазирлик томонидан берилган жавобларнинг сифатини танлаб олган ҳолда таҳлил қилиш;

вазирлик ходимларининг розилиги билан уларнинг уй-жой, ижтимоий-маиший ва хизмат шарт-шароитлари билаи танишиш;

Жамоатчилик кенгаши мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;

юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар, форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгабўлиши мумкин.

  • Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини амалга оширишда:

Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиши;

вазирлик фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиши;

вазирлик ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;

вазирлик ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;

фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;

Жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.

Жамоатчилик кенгашининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

IIIбоб. Жамоатчилик кенгашининг таркибини
шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби

  • Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради.
  • Жамоатчилик кенгаши аъзолигига, қоида тариқасида, вазирликда намунали хизмат кўрсатган вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлимлари, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари раҳбар-ходимлари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.

Жамоатчилик кеигаши аъзоларининг сони чеклаимаган.

Жамоатчилик кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан ҳар 3 йилда тасдиқланади.

  • Қуйидаги ҳолатларда Жамоатчилик кенгашининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:

улар томонидан Жамоатчилик кенгаши таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда, шунингдек, уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этгаи деб топилганда.

  • Жамоатчилик кенгашининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартишлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида вазирликнинг расмий веб-сайти, Матбуот котибининг “Теlеgram” ижтимоий тармоғидаги канали, “Fасеbооk” ижтимоий тармоғидаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги” саҳифаси ҳамда “Yоutubе” тармоғидаги саҳифасига эълон қилинади.
  • Жамоатчилик кенгашининг раиси:

Жамоатчилик кенгашининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларини чақиради ва кун тартибинибелгилайди;

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларида раислик қилади;

Жамоатчилик кенгашининг иш режасини, мажлис баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилади;

Жамоатчилик кеигаши аъзоларининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;

вазирликнинг расмий веб-сайти, Матбуот котибининг “Теlеgram” ижтимоий тармоғидаги канали, “Fасеbооk” ижтимоий тармоғидаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги” саҳифаси ҳамда “Yоutubе”тармоғидаги саҳифасига жойлаштириладиган Жамоатчилик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, таркиби бўйича таклифлар киритади ва уни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири билан келишади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан Ўзбекистои Республикаси Сув хўжалиги вазири билан ҳамкорлик қилади;

Жамоатчилик кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

  • Жамоатчилик кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари ва мажбуриятларини раис ўринбосари бажаради.
  • Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари:

раис йўқлигида жамоатчилик кенгашининг мажлисларида раислик қилади;

жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этади;

фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, жамоатчилик кенгаши фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;

жамоатчилик кенгашининг самарали ишларини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

  • Жамоатчилик кенгаши котиби:

Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, вазирлик ходимларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

кун тартибига мувофиқ Жамоатчилик кенгаши мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Жамоатчилик кенгаши ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини Жамоатчилик кенгашининг раиси билан келишади;

Жамоатчилик кенгашининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Жамоатчилик кенгаши мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;

Жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижро этилиши устидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини жамоатчилик кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди;

жамоатчилик кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

3.9. Жамоатчиликкенгашинингаъзолариўзмажлисларидакўрибчиқиладиганмасалаларпимуҳокамақилишваҳалқилишдаўзваколатларинибошқаларгаўтказишҳуқуқигаэгаэмас.

3.10. Жамоатчилик кенгашининг мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолатларда, унинг аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда унинг фикри мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.

3.11. Жамоатчилик кенгашининг аъзолари:

ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун вазирлик томонидан ташкил этиладиган Ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этади;

Жамоатчилик кенгаши иш режаларининг лойиҳаларини тайёрлайди, уларни Жамоатчилик кенгашида кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режалари бажарилишини таъминлайди;

вазирлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;

вазирлик ходимлари, уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ўтказади ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифларни Жамоатчилик кенгашига киритади;

Жамоатчилик кенгашининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва иатижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

Жамоатчилик кенгашининг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

3.12. Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгашининг мажлиси унинг иш режалари асосида ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.

Жамоатчилик кенгашининг раиси Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида унинг навбатдан ташқари мажлисини чақириши мумкин.

Жамоатчилик кенгашининг мажлисларига бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котиб томонидан Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари ва Жамоатчилик кенгаши раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.

Жамоатчилик кенгашининг мажлисини унинг раиси олиб боради. Раис иштирок эта олмаган ҳолатларда, мажлисни унинг ўринбосари олиб боради.

Жамоатчилик кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, унинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.

Жамоатчилик кенгашининг мажлиси, агар унда Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган такдирда ваколатли ҳисобланади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Жамоатчилик кенгашининг янги мажлиси ўтказиладигаи сана эълон қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг қарори мажлисда иштирок этаёган Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Унинг фикри Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.

Жамоатчилик кенгашининг мажлисида қабул қилинган қарор баённома биланрасмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирига, Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва манфаатдор шахсларга юборилади.

Жамоатчилик кенгашининг қарорини тезлик билан қабул қилиш зарурияти туғилганда, унинг раиси ташаббуси билан қарор Жамоатчилик кенгашининг аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Вазирлик органи Жамоатчилик кенгашининг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, Жамоатчилик кенгашининг қарорини олган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай унга асослантирилган эътирозини ёзма ҳолда юборади.

Жамоатчилик кенгашининг котиби кенгаш аъзолари кўмагида Жамоатчилик кенгаши қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чикади, зарур бўлган ҳолларда, Жамоатчилик кенгашининг раисига тегишли таклифлар киритади.

IV боб. Якунловчи қоидалар

  • Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш вазирлик томонидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
  • Жамоатчилик кенгашининг фаолияти унинг низомига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ҳамда вазирлик томонидан назорат қилинади.
  • Жамоатчилик кенгашининг фаолияти билан боғлиқ қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.