Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳақида МАЪЛУМОТ

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан 2024 йилнинг январь-июль ойларида амалга оширган ишлари ҳақида МАЪЛУМОТ

Кейинги йилларда юртимизда Жамоатчилик назоратини кучайтириш, халқ билан давлат органларини яқинлаштириш давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. 2018 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун қабул қилингани ва бунга оид Президент қарори ҳамда тегишли вазирлик ҳамда ташкилотларда Жамоатчилик кенгашлари ташкил этилгани жамиятимизда жамоатчилик фикри ва унинг назорати қай даражада муҳим эканлигидан далолат бериб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғига асосланиб, 2023 йилнинг 24 июлида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалги вазирлигининг “Жамоатчилик кегашини ташкил этиш тўғрисида”ги 104-сонли буйруғи чиқарилди. Мазкур буйруқ иловаси билан Жамоатчилик кенгашининг таркиби ва Низоми тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вазирлик раҳбарияти билан биргаликда сув истеъмолчилари, фуқаролар, шу жумладан, кенг жамоатчилик вакиллари  ҳисобланган оммавий ахборот воситалари ходимлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Вазирлик фаолиятининг очиқ, шаффоф ва ошкора бўлишини таъминлаш мақсадида Жамоатчилик кенгашининг режаси ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ Жамоатчилик кенгаши сув истемолчилари, аҳоли орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар юзасидан Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиб келмоқда.

Жумладан, юқорида келтирилган Қонуннинг 13-моддасида ҳамда Низомда келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, вазирликнинг Жамаотчилик кенгаши томонидан бир неча йўналишларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 2023 йил бўйича ўрганиш натижалари билан “Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуннинг  6-моддасида давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар йўллаш жамоатчилик назоратининг шаклларининг энг дастлабкиси сифатида кўрсатилгани инобатга олиниб, Вазирликнинг мурожаатлар билан ишлаш бўлимида  аҳоли, ёки вазирлик фаолиятидан келиб чиқиб сув истеъмолчиларининг мурожаат қилишлари учун қулай шароит яратилиши зарурлиги юзасидан Вазирлик раҳбариятига таклиф киритилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалги вазирлиги раҳбарияти Жамоатчилик кенгаши томонидан билдирилган таклифни инобатга олиб, Мурожаатлар билан ишлашиш бўлимига Вазирлик иморатининг 1-қаватидан алоҳида хона ажратди ва мурожаатларни қабул қилиш учун қулай шароит яратилди. Жамоатчилик кенгаши вазирликнинг Мурожаатлар билан ишлашиш бўлимининг 2024 йилги мурожатларнинг ҳолатини ҳам ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича жорий йил 21 июн ҳолатига  жами 333 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, уларнинг 309 таси ўрганиб чиқилган. Шундан 199 та мурожаати қаноатлантирилган ва 105 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, 4 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилган,  1 таси рад этилган сабаби мурожаатта кўрсатилган масала сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобида бўлмаганли ва қайси ташкилотга тегишли эканлиги ҳам ноаниқ  бўлгани сабабли ўрганиш имкони бўлмаган ва ҳозирги пайтда 24 та мурожаат ўрганиш жараёнида. Демоқчимизки, Мурожаатлар билан ишлаш учун яратилган шароит ва ушбу бўлимдагиларнинг ишчанлиги туфайли Жамоатчилик назоратини таъминлашда асосий  шакллардан бири бўлган юзлаб мурожаатлар ижобий ечим топилмоқда.

Жамоатчилик кенгаши вазирликнинг Мурожаатлар билан ишлашиш бўлимининг 2023 йилги мурожатларнинг ҳолатини ҳам ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича йил давомида жами 546 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, уларнинг 295 таси мурожаати қаноатлантирилган ва 221 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, 21 таси тегишлилиги бўйича бошҚа ташкилотларга йўналтирилган 8 таси аноним мурожаатлар бўлгани сабабли ўрганиш имкони бўлмаган. Демоқчимизки, Мурожаатлар билан ишлаш учун яратилган шароит ва ушбу бўлимдагиларнинг ишчанлиги туфайли Жамоатчилик назоратини таъминлашда асосий  шакллардан бири бўлган юзлаб мурожаатлар ижобий ечим топилмоқда.

Юқорида келтирилганидек, Жамоатчилик кенгаши аъзолари туманларда сув истеъмолчилари билан мулоқот қилганларида ва жамоатчилик вакиллари билдирган фикрлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиб келмоқда. Шуларни инобатга олиб Вазирлик раҳбарияти томонидан билдирилган таклифлар доирасида жамоатчиликни қизиқтираётган саволларига жавоб бериш мақсадида сув хўжалиги масъуллари оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, хусусан, Брифинг ташкил этилиб, масулларнинг видео ахборотлари вазирликнинг телеграм саҳифасида кенг ёритилиши йўлга қўйилди.

Хусусан, жорий йилнинг II чорагида амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ, “Ирригatsiя тармоқларини реконструкция қилиш ва суғориш мавсумига тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” Брифингда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш шўбаси бошлиғи Айдос Махаматдинов медеа-режада белгиланган масала бўйича амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан ахборот берди ва бу вазирликнинг расмий телеграм саҳифасида 19 июнь куни (https://t.me/krminwater/4713) ёритилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари ходимлари иштирокида бир қатор тадбирларни ўтказишни режалаштириб олган. Улардан бири “Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуннинг  6-моддасида келтирилган ташкилот раҳбари жамоатчилик эшитувида иштирок қилиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериши назарда тутилган.

Шунга кўра 2024 йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотида ўтказилган жамоатчилик эшитувида   Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  ижроси юзасидан  ўтган 2023 йил давомида амалга оширилган тадбирлар бўйича ахборот берди. Мазкур тадбирда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутатлари иштирок қилиб, Сув хўжалиги вазирига жамоатчилик номидан саволларини ва ўзларининг таклифларини беришди.

Жорий йилнинг3 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжали вазири ҳамда Жамоатчилик Кенгаши аъзоларининг журналистлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Мулоқот давомида вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркибига оммавий ахборот воситалари вакилларини киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, сув хўжалиги фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назаротини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йилнинг 9 феврал санасида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Вазирликфаолиятигаоидочиқ эълонқилинадиганмаълумотларниахборотресурсларидажойлаштиришваянгилаббориштартибинибелгилаштўғрисида”ги 14-сонли буйруғи чиқарилди.

Ҳозирги кунда вазирликнинг расмий-веб сайтида алоҳида “Очиқ маълумотлар” саҳифаси очилиб, юқоридаги буйруқ билан тасдиқланган очиқ маълумотлар рўйхати асосида маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг жорий йилнинг ўтган 7 ойида амалга оширган ишлари:

Бугунги кунда вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда  214 нафар хотин-қизлар ишламоқда. Сув хўжалиги ташкилотларида аёл-қизларимиз учун қайси бир лавозимда ишламасин, раҳбарият томонидан ўз вазифасини бажаришга тўлиқ шарт-шароитлар яратилган.

Сув хўжалиги соҳасида гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида вазирликнинг 2021 йил 30 сентябрь куни 101-сон буйруғи билан Маслаҳат кенгаши ташкил қилинди ва Кенгаш тўғрисида низом тасдиқланди.Ушбу кенгаш аёл-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлайди.

Бошланғич ташкилот иш режасига асосан хотин-қизлар билан гендер тенглик масалалари, иқлим ўзгариши, сувни тежаш технологияларни тарғиб қилиш, гендер тенглиги ва иқлим ўзгариши ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, оила қуриш ва бола тарбияси мавзуларида тренинглар, учрашувлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 24-26-июнь кунлари Халқаро Оролни Қутқариш Жамғармаси ГЕФ Агентлиги томонидан “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш Миллий лойиҳаси” III босқичи доирасида Сув хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритаётган гендер масалалари бўйича аёл тренерлар учун “Сув хўжалиги соҳасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусида ташкил қилинган уч кунлик тренингда Вазирликнинг Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раҳбари Саодат Худайбергенова фаол қатнашди ва якунида сертификат олди.

Шу йўналишда 15 август куни Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги ташкилотларида ишловчи ходималар, фермер ва томорқа ер эгалари бўлган хотин-қизлар иштирокида ҳудудий семинар-тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 31 июль куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш  Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг юристи Эльмира Ембергенова ҳамда психологи Гулбахар Ембергенова иштирокида сув хўжалиги тизим ташкилотларида фаолият юритаётган аёллар билан давра суҳбати ўтказилди. 

Унда бугунги  кунда мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий асослар яратилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хотин-қизларнинг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга  кўмаклашиш,  ҳаётий  ҳақ-ҳуқуқларини  муносиб  ҳимоя  қилиш,  ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва манавий, тиббий-психологик ёрдам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди ва бу борадаги тарғиботни янада кучайтириш мақсадида махсус ролик ишланиб, вазирликнинг ахборот тармоқларида кенг тарқатилди.

 Сув хўжалиги соҳасида бир неча йил фидокарона меҳнат қилаётган  аёл-қизларимиз Давлат мукофотларига тавсия қилинмоқда.

Жорий йилнинг 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами кунлари арафасида соҳада ишловчи барча аёл-қизлар моддий рағбатлантирилди. Энг қувончли воқеа аёл-қизларимизга юксак эътибор берилиб, Қорақалпоғистон Республикаси “Қуўаниш жарма” ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги Аймуратова Лиза Айтмуратовна Президентимиз Фармони асосида “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Касаба уюшмаси  фаолияти ҳақида:

Касаба уюшмаси йиғилишининг  баёни қарори билан йил бошида 2024 йил 15 январдаги 1-сонли вазирликнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Каллиева Гулхатча Сатуллаевна Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилди.

Вазирлик раҳбар ва ходимлари У.Отарбаев, У.Оразимбетовларнинг оталари учун “Ботаника” ва “Чинобод” санаторияларига йўлланмалар олиб берилди. Шунингдек, ходимларнинг фарзандларини ёзги болалар оромгоҳларига жўнатилмоқда.

Вазирликнинг Механизация базаси ходими Т.Шариповга турмуш ўртоғи касалланиб қолганлиги ҳамда навбатчи диспетчер К.Арзуевга кўзидан операция бўлганлиги туфайли моддий ёрдам берилди.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирликнинг тегишли буйруғи чиқарилиб, унга кўра тизим ташкилотларида спорт мусобақаларини ташкил қилиш вазифаси белгиланди.

Шунга кўра жорий йилнинг 27-29 апрел кунлари сув хўжалиги тизим ташкилотлари орасида мини футбол бўйича  Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги кубогининг мусобақалари ўтказилди.

Мусобақа якунида вазирликнинг Касаба уюшмаси томонидан I, II, III ўринлар учун кубок ва медаллар билан тақдирлашга совғалар сотиб олишга маблағ ажратилди. Мустақиллик байрами арафасида спортнинг валейбол тури бўйича мусобақалар ташкил этиш режалаштирилган.

Эътироф этиш лозим, юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, Жамоатчилик кенгашини ташкил қилиш натижасида  соҳа  фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича яна бир янгича тизим яратилди. Айниқса, Жамоатчилик кенгашига таркибига келгусида сув хўжалиги фаолиятини фаол ёритиб келаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилаётгани Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритишда, жамоат фикрларини инобатга олган ҳолда соҳадаги камчиликларни бартараф қилишга қаратилаётгани билан аҳамиятлидир.

Жамоатчилик кенгаши келгуси режаларини вазирлик фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқаролар ва вазирлик ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажаришни назарда тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан тиғиз ҳамкорликда ишларни ташкил қилиб, амалга оширилган тадбирлар ва эришилган натижалар ҳақида ахборот бериб туради. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлигиҳузуридаги

Жамоатчилик кенгаши раиси                                Ғ.Атажанов