Нукус туманидаги “ТАШ МАУ” масъулияти чекланган жамияти дала майдонида сув тежовчи технологиясиларнинг самараси, уни жорий этишдаги имтиёз ва имкониятлар ҳамда ушбу технологиянинг ҳосилдорликни оширишдаги ролини тушунтириш бўйича амалий-семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакил Н.Худайбердиев, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси А.Қидирбаев сўзга чиқиб, 2024 йил 5 январда қабул қилинган қарорнинг мазмун моҳияти ҳамда замонавий суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси тўғрисида тушунчалар бердилар.
Тадбирда фермер хўжалиги раҳбарларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича кредитлар ажратиш тизимига киритилган ўзгартишлар, ҳамда қорақалпоғистонлик фермерларга яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, сув тежовчи технологиялари қурувчи ташкилотлар томонидан ҳар бир лойиҳа бўйича камида 2 йиллик кафолат муддати берилиши ва 5 йил давомида сервис хизмати кўрсатилиши, кредит олувчилар томонидан пудрат қурилиш ташкилотларини баҳолаб бориш тизими жорий этилаётганидан хабардор этилди.
Тадбир иштирокчилари ҳудуддаги пахта майдонларига ўрнатилган томчилатиб суғориш технологияси ҳамда сувчилар мактабининг тажриба майдонидаги сув тежовчи ускуналарнинг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Сув тежовчи – бугунги кун талаби. Шундан келиб чиқиб, тадбирда иштирок қилган фермер хўжалиги раҳбарларига ҳозирда экилаётган ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш тавсия этилди. Шунингдек, Нукус тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директорининг ўринбосари З.Утепбергеновга бу борадаги ишларни мовофиқлаштириб бориш бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати