Хўжайли тумани: “Дайвер” қурилмаларининг созлиги ўрганилди

     Мелиоратив экспедиция масъул ходимлари томонидан Хўжайли туманидаги  ер ости сувлари сатхини кузатувчи қудуқларга ўрнатилган  “Дайвер” қурилмалари ўрганилди.

   Ўрганиш тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Мелиорация объектларидан фойдаланиш ва механизация бошқармаси бош мутахассиси Қ.Мурадов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси бошлиғи в.в.б. О.Нурлыбаев, “Smart solution” МЧЖ бошлиғи И.Фозилов ва “Бош чап қирғоқ” мелиоратив тизими муҳандис техник ходимлари иштирокида ўтказилиб, ҳудуддаги “Дайвер” қурилмаларининг соз ҳолатда ишлаши, марказий ахборот базасига интеграция қилингани ва маълумотларни узатиш даражаси амалий синовлардан ўтказилди.

      Тадбирда сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар, жорий қилинаётган технологиялардан самарали фойдаланиш, хусусан “Дайвер” қурилмаларига бириктирилган ходимларнинг жавобгарлигини яанада ошириш бўйича тушинтиришлар берилди. Шунингдек, уларнинг доимий соз ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида жойларда хизмат кўрсатувчи сервис гуруҳлар тузиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

     Тадбир давомида “Smart solution” МЧЖ бошлиғи И.Фозилов “Дайвер” қурилмаларига техник сервис кўрсатиш бўйича амалий машғулот ҳам ўтказди. Унда, сенсор “walter” ускунасини кузатув қудуғидан олиб тозалаш ва қурилма платасини қайта дастурлаш жараёни амалда кўрсатилиб, техник хизмат кўрсатувчи ходимларга тушинтирилди. Шунингдек, бу ишларни ҳар уч ойда ўтказиб туриш лозимлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.

         Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати