ЯРАТИЛГАН КЎЧАТ ЗАХИРАСИ РЕЖА ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ЭТАДИ

Куни кеча, яъни 21 октябрь куни “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси ва кузги мавсумда ишларни жадал ташкил қилиш масалалари Президент раислигида щтказилган видеоселектор йиғилиши  кенг муҳокама этилди.

Йиғилишда жорий йил баҳорида 138 миллион дона кўчат экилгани, йил бошидан 10 минг гектардан зиёд “яшил белбоғ”, 257 та “вазирлик” ва “ҳокимлик” боғлари барпо қилингани таъкидланди. Шу билан бирга айрим ҳудудлар дарахт экишда режани бажармагани ва иқлим шароитини ҳисобга олмасдан, сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган танқид қилинди.

Ҳар бир ҳоким, вазир, ташкилотга қаерга, қанча кўчат экиш эгаси, жойи, суви ва маблағи билан аниқ белгилаб бериш топширилди, мутасаддилар бунинг ижроси бўйича қатъий сўров бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бугун эрта тонгдан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари “Яшил макон” умуммиллий дастурининг кузги мавсуми бўйича  Президентимиз томнидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида кўчат экиш ишларини бошлаб юбордилар.

 

-“Яшил макон”  умуммиллий дастурининг кузги мавсумида вазирлик тизим ташкилотлари томонидан 221 минг дона дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган, – дейди  Қорақалпоғистон   Республикаси  Сув  хўжалиги  вазирлиги Кичик лойиҳа шўъбаси  бошлиғи  Кидирберген Арзимбетов. – Ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитига қараб экиладиган кўчатларнинг турларини тақсимлаб чиқмоқдамиз. Шунга кўра, 35,9 минг дона тут, 8,1 минг дона ток, 72,0 минг дона терак дархти кўчатлари ва 106 минг дона бошқа турдаги кўчатлар тақсимланиб, айни вақтда экиш ишлари бошлаб юболрилди.

 Сир эмаски, “Яшил макон”  умуммиллий дастурининг ўтган мавсумларида барча ҳудудлар ва идора-ташкилотларда оммавий равишда кўчат экиш ишлари бошлангач, дархт кўчатлари танқислиги бўлган эди. Шу боис ўтган баҳор мавсумида Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари томонидан канналар ва коллектор атрофларида кўчатхоналар ташкил этиш топшириғи берилган эди. Мазкур топшириқ асосида Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳам ҳимоя зоналарида кўчатхоналар ташкил қилди.

Кўчатлар захирасини яратиш ва экиш ишларини ташкил этишда Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси,  “Қаттагар-Бўзатов” ва “Қуўаниш жарма” ирригация тизими бошқармалари фаол иштирок этаётганини алоҳида, таъкидлаб ўтиш лозим.

Эътиборлиси, баҳорда қаламча шаклида экилган бўлса, бугун минглаб кўчатлар бошқа жойларга кўчириб ўтқазишга тайёр бўлган. Албатта, яратилган бу каби кўчат захираси Сув хўжалиги вазирлигининг мамлакатимизни “Яшил макон”га айлантиришдек, улкан режалар ижросини таъминлашга хизмат этади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати