Тахтакўпир тумани: “Смағул” насос станцияси ўрганилди

     Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари Тахтакўпир туманидаги “Смағул” насос станциясининг куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган ишлар ва электр энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича қилинган тадбирларни ўрганишди.

    Ўрганиш тавомида масъул мутахассислар насос агрегатларини ишлатишда электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш, замонавий энерго тежамкор қурилмаларни ўрнатиш   ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш каби масалалар хусусида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.

   Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи К.Алиев Тахтакўпир туманида ҳозирги кунгача 5 дона янги насос, 10 дона электродвигатель, 23 дона конденсатор ва 1 дона қуёш батереяси ўрнатилганлиги ҳисобидан йилига ўртача 180,2 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилгани бўйича ахборот бериб бу борадаги ишларни жорий таъмирлаш мавсумида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича кўрсатма бериб ўтди.

    Шунингдек, тадбир иштирокчиларига “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этиш тушунтирилди ва насос станциянинг атрофларига кўчат экилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати