Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида каналлар ва ички ариқларни бетонлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари туманларда бўлиб, бетонлаш ишларини ўрганиб, тегишли кўрсатмалар беришмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев Хўжайли туманидаги “Нодира-Фурқат” фермер хўжалигининг ички ариқларни бетонлаш ишлари билан танишди.
Хўжайли туманидаги 24 километр хўжаликлараро каналларни ва кластер ва фермер хўжаликлар ҳисобидаги 85 километр ички суғориш тармоқларини бетонлаш бўйича режа белгилаб берилган.
Мазкур тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотлари масъулиятни оширишлари зарурлиги, сув йўқотишларни камайтиришга қаратилган канал ва ариқларни бетонлаш ишлари ҳамиша масъуллар назоратида бўлиши таъкидланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати