ГЎШТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

    Маълумки, байрам кунлари арафасида Сув хўжалиги ташкилотларида ишлаётган ишчи-ходимларни қўшимча рағбатлантириш анъанага айланган.

    Шунга кўра Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – ҳосил байрами муносабати билан Бошқармада ва унга қарашли шохобчаларда ишловчи ходимларга байрам совғалари берилди.

   Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан келган вакил Зафар З.Ирисбоев ҳамда Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси раҳбар ходимлари қатнашиб, ишчи-ходимларни байрам билан табриклади ҳамда гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

   Маълумот учун эслатиб ўтамиз, эртага яъни 15 декабрь куни Нукус шаҳридаги “От чопар” майдонида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – ҳосил байрами муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилиши белгиланган.

   Тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари, маданий ва хайрия тадбирлари, шунингдек, миллий спорт ўйинлари бўйича мусобақалар, жумладан, от чопиш, полвонлар кураши, арқон тортиш, қўчқор уруштириш каби кўнгил очар тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Албатта сувчиларимиз ҳам ушбу байрамга ташриф буюриб, кўнгил очар тадбирларни томоша қилиб дам олиб кетишлари мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати