Бугун, яъни 25 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти олимлари ва сув хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида илмий семинар ўтказилди.

Тадбир аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов илмий семинарнинг шўр ювиш тадбирларини амалга оширишдаги аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Илмий семинарда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти олимлари К.Хамраев, З.Қодиров ва Р.Темиров томонидан “Глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида суғорма деҳқончиликда инновацион сув тежамкор суғориш ва шўр ювиш технологияларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа натижалари доирасида “Шўрланган тупроқларда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида инновацион суғориш ва шўр ювиш технологиялари” мавзусида тақдимотлар қилишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон шароитида шўр ювиш тадбирларини олиб бориш юзасидан фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, сув хўжалиги ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати