Сувчиларга гўшт ва байрам совғалари топширилди

      Шуманай тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг Касаба уюшмаси томонидан ташкилот жамоаси ҳамда уларнинг фарзандлари учун байрам совғалари топширилди.

      Шунингдек, байрамни дастурхони учун ёрдамчи хўжалик ҳисобидан 65  нафар ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда гўшт тарқатилди.

      Айни кунларда бошқа туманларда ҳам байрам совғалари улашилмоқда. Жумладан, бугун Чимбой  тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори А.Қадирбаев ташкилотда ҳамда ҳудудларда шўр ювиш тадбирларини олиб бораётган сувчиларга байрам совғаларини топширди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати