Чимбой тумани: Сув тежовчи технологияларини жорий этиш масаласи муҳокама этилди

      Чимбой тумани ҳокимятининг мажлислар залида сув тежовчи технологияларнинг самараси, уни жорий этишдаги имтиёз ва имкониятлар ҳамда ушбу технологиянинг ҳосилдорликни оширишдаги ролини тушунтириш  бўйича семинар ўтказилди.

     Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бош мутахассиси А.Қидирбаев, Чимбой тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Қайыпназаров сўзга чиқиб, суғориш технологияларни жорий қилиш бўйича кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси тўғрисида  тадбир иштирокчиларга тушунчалар бердилар.

      Сув тежовчи – бугунги кун талаби. Шундан келиб чиқиб, фермер хўжалиги раҳбарларига тежамкор суғориш технологияларини  жорий этиш тавсия этилди. Шунингдек, Чимбой тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси масъулларига фермерларга сув тежовчи технологияларни жорий қилишда яратилган имкониятлар ҳақида кенг турда маълумотлар бериб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати