Нукус тумани: Гидротехник иншоотларнининг техник ҳолати ўрганилди

    “Қуваниш-жарма” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Дўстлик-1” сув тақсимловчи иншоот “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилди.

      Ирригaция тизими бошқармаси, Қораўзак тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари иштирок этган тадбир аввалида, “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси И.Асаматдинов айни қиш кунларида мавжуд гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш,техник ҳолатини мунтазам назорат қилиб бориш, иншоотларда муаммолар бўлганида уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан, шунингдек, бу борада қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш борасида белгиланган вазифаларни кенг тушунтириб ўтди.

      Тадбир иштирокчилари Нукус тумани  ҳудудидаги “Дўстлик-1”  каналидаги сув тақсимловчи  иншоотининг фавқулотда ҳолатларда авария захира материаллари билан таъминлангани, сув олиш нуқталарида сув истеъмоли қоидаларига риоя қилиниши, сувнинг ҳисобини юритиш ва гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини ўргандилар.

    Ўрганиш якунида гидротехник иншоотларнинг техник ҳолатини домий назорат қилиб бориш, улардан самарали фойдаланиш ва сақлаш қоидаларига амал қилиш бўйича масулларга кўрсатмалар берилди. Шунингдек, “Қуваниш жарма” ирригaция тизимлар бошқармаси ҳамда Қораўзак тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси масъулларига ўзларига қарашли барча гидротехника иншоотларининг  техник ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар  режасини ишлаб чиқиб, доимий равишда бажарилишини мониторинг қилиб бориш топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати