Сув хўжалиги тизим ташкилотларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш борасида белгилаб берилган вазифалар ижроси Қорақалпоғистондаги барча сув хўжалиги ташкилотларида қатъи назоратга олинмоқда.

-Маъмурий биномиз атрофида бўш турган майдонда парранда ва қуён боқиш учун шароитларни яратдик, – дейди “Қуўаниш жарма ирригация тизими” бошқармаси бошлиғи Хамид Реймов. – Шунингдек, 20 бош қўй-эчкиларни ҳам шу ерда боқилмоқда. Ҳозирда 27 бош товуқ ва 40 бош қуён боқилаётган бўлса, уларни кўпайтириш бўйича ишчи-ходимларимиз билан келишиб олдик.

Жорий йилнинг 16 январь куни “Қуўаниш жарма ирригация тизими” бошқармасида ёрдамчи хўжаликларни бошқарманинг ҳудудий участкаларида ҳам ташкил этиш бўйича кўргазмали тадбир ўтказилиб, масъулларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати