Айни кунларда Кегейли туманидаги ирригация тармоқларида қазиб тозалаш ҳамда канал ва ички ариқларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги сув хўжалиги ташкилотига қарашли хўжаликлараро каналларнинг 24, км қисмида бетонлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган. Бугунги кунда «Беглер беги» каналининг 398 метр қисми бетонланиб, бу ишлар давом этмоқда. Бундан ташқари ички ариқларни бетонлаш режасига кўра, 463 метр ариқ бетонланди.

Шунингдек, туман марказидан ўтувчи Жылуан жап” хўжаликлараро каналида 7 дона экскаваторлар ёрдамида 10 километр оралиғи қазиб тозаланди. Бундан ташқари «Тарақли ариқ» каналини қазишга 2 дона экскаватор жалб қилиниб, суғориш тармоқларини тозалаш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати