Хўжайли тумани: Сув истеъмолчилари билан шартномалар тузиш масаласи муҳокама этилди

   Хўжайли тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ходимларига сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув лимитлари доирасида шартномалар тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш масалалари тушунтирилди.  

Амалий семинар тарзида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Сув етказиб бериш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Е.Турдибаев сўзга чиқиб, сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши бўйича тартиб-қоидалар юзасидан батфсил тушунтириш берди.

   Шунингдек, ҳудуддаги сув хўжалиги ходимлари Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 82-сонли ва 2021 йил 3 апрелдаги йилдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 174-сонли қарорлари асосида ўз фаолиятларини олиб боришлари зарурлиги келтириб ўтилди.

   Айни кунларда Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари бошқа туманлардаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ходимларинг юқорида келтирилган масалалар юзасидан шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида амалий семинар ўтказишмоқда. Бундан кўзланган мақсад сув истеъмолчилари билан сув олиш лимитларини тасдиқлаш, шартномалар тузиш ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини юритиш ишларини тизимли равишда ташкил этишдир.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати