Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари томонидан Мўйноқ туманидаги “Қизилжар” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда ишчи-ходимларни рағбатлантириш масалалари ўрганилди.

Семинарда Бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Аралбаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалиги соҳасида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти тушунтириш билан бирга ҳар ҳафта насос станцияларида муҳокама этиладиган масалалар юзасида амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида насос агрегатларининг электр энергиясини тажашда муҳим ўрин тутадиган эҳтиёт қисмларини ўз вақтида алмаштириш бўйича ҳам кўргазмали равишда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, тадбир давомида бошқарманинг Қўнғирот-Мўйноқ бўлимидаги барча насос станциялар атрофларида ёрдамчи хўжаликларни ташкил этиш ҳамда чорва моллари, парранда ва қуёнларни боқиш ва мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатлари ҳам ўрганилди.
Шу куни насос станцияси атрофида етиштирилган мева ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишчи ходимларга тарқатилди. Барча насос станцияларида ҳимоя зоналарида қишлоқ хўжалиги экинларини экишни йўлга қўйиш ҳамда ишчи-ходимларни ҳар ойда қўшимча рағбатлантириб бориш бўйича масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати