Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Амударё туманидаги “Жумабой соға” насос станциясида куги-қишки тадбирлар доирасида насос агрегатларини таъмирлаш, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва ҳимоя зоналарига кўчат экиш ишларининг бориши ўрганилди.

Кўргазмали семинар тарзида ўтказилган тадбир давомида мазкур насос станциясида электр энергиясини тежаш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш борасида қилинган ишлар кўздан кечирилиб, барча насос станцияларида агрегатлар таъмирини ўз вақтида олиб бориш ишлари муҳокама қилинди.

Бошқарманинг Энергетика бўлими бошлиғи Қ.Алиев электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича ҳозирги кунгача амалга оширилилган ишлар юзасидан ахборот берди. Маълумот берилишича, 7 дона насос, 25 дона электродвигатель, 36 дона конденсатор ўрнатилганлиги ҳисобидан йилига ўртача 1065,271 минг кВт электр энергияси иқтисод қилинишига эришилган.

Шунингдек тадбир давомида насос станцияси атрофида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда олиб борилган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати