ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ишчи ходимларни ижтимоий таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида, ҳудудий насос станциялари атрофларидаги мавжуд ер майдонларида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилган. Мазкур хўжаликлардаги экин майдонларига баҳор ва ёз фаслларда турли хилдаги сабзавот ва полиз маҳсулотлари экилиб, юқори ҳосил олишга эришилди.

Натижада бошқарма тизимида фаолият кўрсатувчи ишчи-ходимларга 77 984 кг сабзовот, 64 593 кг полиз маҳсулотлари, 2 598 кг мева, 36 210 кг дуккакли экинлар ва 6 179 кг бошқа экин маҳсулотлари тарқатилди. Ёрдамчи хўжаликларда чорва моллари ва парранда, қуён ва балиқ боқиш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, шунинг ҳисобидан  ишчиларга 1 275 кг гўшт ва 6 110 кг балиқ, 24 440 дона тухум маҳсулотлари бепул берилди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси тизимида 1222 нафар мутахассис-ходим фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг ҳар бирига ўртача 2 млн. сўмликдан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тарқатилди.

 

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати