«ФОТО-ФАКТ»ДА КАНАЛ НОМИ ЁЗИЛГАН ПЕШЛАВҲА

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати ҳудудлардаги ободонлаштириш ишларига оид ҳолатларни «Фото-факт» рукни остида ижтимоий тармоққа жойлаштиришни режалаштирмоқда. 

Бу –  А-380-сонли халқаро автомобиль йўлининг Беруний туманидаги қисми, «Найман» канали номи ёзилган пешлавҳа…  Аҳолининг сув масаласидаги эътирозлари сабаб худди шу манзилга кўплаб масъуллар борган эди…  Ҳозир ҳам шу ҳолатда турибди. Айни кунларда ободонлаштириш тадбирлари доирасида шу каби ишларни бажарсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Тегишли масъулларнинг бу борадаги амалий ишлари натижасини ҳам ёритиб борамиз.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати