___Айни кунларда республикамизнинг барча туманларида Президентимиз томонидан 2020 йил 5 декабрда ҳамда 11 декабрда қабул қилинган қарорларнинг ижросини тъминлаш, яъни экин майдонларига сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

___Қорақалпоғистон Республикасида бу йил пахта экиладиган 19 минг 500 гектар майдонга томчилатиб суғоришни жорий қилиш режалаштирилган. Албатта, бу режа ижросини таъминлаш мақсадида кластер ва фермер хўжаликларига ҳар томонлама кўмаклашиш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 14 январдаги тегишли буйруғи билан вазирлик ва барча тизим ташкилотлари ходимларидан иборат «Сув тежовчи технологияларни қуриш ва ундан фойдаланишга кўмаклашувчи маслаҳат ва сервис гуруҳи» ташкил қилинди ва тасдиқланган таркиби ҳудудларга бириктирилди.


___– Сервис гуруҳлари фаолияти сув хўжалиги вазирлигида ташкил қилинган штаб орқали мувофиқлаштириб борилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев. – Бошқармамиздан 5 нафар ходим Хўжали туманидаги сервис гуруҳга бириктирилган. Жорий йилда ушбу туманда 48 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган.

___Ҳозирги кунда 25 та фермер хўжалиги ва бир класстер билан тегишли шартномалар тузилган. Банклар томонидан 32 250 млн.сўм кредит маблағлари ажиратиш режалаштирилган бўлса, ҳозирда 23 085 млн.сўм кредит маблағлари ажартилган. Ушбу туманда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш “Mid asia tex cluster” МЧЖ пудратчи ташкилот томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.

___Бугунги кунгача 9 та фермер хўжалиги ва 1 та класстернинг экин майдонларида сув тиндирувчи ҳовуз қазиш ишлари олиб борилди. Жами 21 дона ҳовуз қазилган бўлса, бунга 3 та экскаватор жалб қилиниб, ишлар изчил давом қилмоқда.
___Бундан ташқари ҳозирги кунда 48 дона насослар харид қилинди. Насос ўрнатиш жойига бетон қўйиш ишлари олиб борилди. Томчилатиб суғориш технологиясининг насослари учун электр энергияси билан таъминлашда “Mid asia tex cluster” МЧЖ томонидан 120 дона устунлар харид қилиниб, устунларга (траверс, изолятор) ўрнатиш ишлари туманга бириктилган мобил хизмати ходимлари билан биргаликда олиб борилмоқда.

___Барча туманларда дала майдонларига сув тиндиргич-ҳовузларни қазиш, қопламалар қоплаш, бетон қуйиш ишлари уюшқоқлик билан давом қилмоқда. Шунингдек, тежамкор техонологияларни қуриш учун кредит маблағлари ажартишда муаммо бўлаётган айрим фермер хўжаликлари масалалари масъуллар томонидан алоҳида назоратга олинган. Қурилиш ишлари молиялаштирилган майдонларга сув тежовчи технологияларнинг қувурлари ва бутловчи қисмлари олиб келиниб, насос агрегатлари ўрнатилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати