
___Ижтимоий тармоқлар ва Kar24.uz сайтида «Бестөбе»ден: «Мениң бағыма не болады енди? Суў жоқ!» сарлавҳаси остида Нукус шаҳри «Бестўбе» посёлкасида яшовчи фуқаро янгидан барпо қилинган боғини суғоришда муаммо бўлаётганини айтиб видеомурожаат билан чиққан эди.
___Мазкур мурожаат Нукукс шаҳар ҳокими томонидан назоратга олиниб, мазкур боғга сув бериш чоралари кўрилган. Бугунги кунда мурожаатчи Бийсенгелдининг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, боғига сув етказилган.
___Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотлари мазкур боғга сув етказиш учун тегишли тартибда ҳудудлардаги СИУлари билан шартномалар тузиш масаласини кўриб чиқмоқдалар.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги матбуот хизмати