___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжали вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларида қутлуғ айём – муборак Қурбон ҳайити байрами арафасида саховат тадбирлари ташкил қилинмоқда.

___Айни кунлари Бошқарманинг марказий биноси атирофида ташкил қилинган “Сувчилар боғи”даги мевалар ғарқ пишган. Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ёрдамчи хўжалигида етиштирилган мевалар ва озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари ишчи-ходимларга бепул тарқатилмоқда.

___Бошқармада бу каби тадбирларни ташкил қилиш ҳар бир байрамда анъанага айланган. Муборак Қурбон ҳайити барамида ҳам ишчи ходимлар қўшимча рағбатлантирилди. Байрам муносабати билан бошқа тизим ташкилотларида ҳам сувчиларни қўшимча рағбатлантириш тадбирлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати