___Олдин хабар берганимиздек, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан сув хўжалигида фаолият кўрсатиб келаётган Жеткербай Разов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони, Хамид Реймовга эса “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган эди.

___Жорий йилнинг 30 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашида мукофотланганларга фахрий унвон, орден ва эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.
___Шу куни сув хўжалиги ходимлари учун яна бир хушхабар эълон қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиум қарори билан Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Примов Улугбек-Кутлимурат Алимбаевич «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» унвони билан мукофотланди.

___Тантанали тадбирларда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги аппарати ва тизим ташкилотларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари топширилди.

___Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Алауатдин Мамбеткаримов, «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси Қуйидарё бошқармаси бошлиғи Жалгасбай Узаков, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ходимлари Саодат Кудайбергенова, Тенелбай Ажимуратов, Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси Нукус бўлими участка бошлиғи Узакберген Кудайбергенов, Оролбўйи делта бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Бахтияр Худайбергеновлар ҳам бор. Шунингдек, сув хўжалигининг тизим ташкилотлари ходимлари туманларда ўтказилаётган байрам тадбирлари доирасида эсдалик нишонлари билан мукофотланмоқда.

___Ўйлаймизки, мукофотланганлар тимсолида ушбу рағбат бутун сув хўжалиги соҳасига берилган юқори баҳодир. Яна бир бор сувчиларимизни эл-юрт олдидаги хизматлари эътироф этилиб, муносиб тақдирланганлиги билан табриклаймиз. Байрам барчамизга муборак бўлсин!
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги
матбуот котиби