Байрам муносабати билан Бошқарма ходимлари тақдирланди

___Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги  ҳузуридаги тизим тизим ташкилотларида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони ва “Фахрий ёрлиқ” билан мукофотланмоқда.

___Президентимизнинг жорий йил 23 августдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи Сагидулла Утемуратов ҳамда “Бўзатов-Чимбой” ҳудудий бўлими бошлиғи Шухрат Атабаевлар тақдирланди.

___Байрам муносабати билан ташкил қилинган тадбирда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, эсдалик нишони билан тақдирланган ходимларнинг сув хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари ва жамоат орасида ҳурматга сазовор экани алоҳида таъкидлади. – Уларга келгусида Насос станциялардан ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этишларига муваффақиятлар, оилавий тинчлик-тотувлик тилади.

___Шунингдек, тадбирда соҳада самарали фаолият олиб бораётган 16 нафар фаоли ходимларга байрам муносабати билан Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди.

___Барча сув хўжалиги ходимларини Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси номидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан самимий табриклаймиз.

С.Турғалиев,

Қорақалпоғистон НСваЭБ

Матбуот котиби