ШУМАНАЙДА ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

___Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Шуманaй туманида сайер қабули ўтказилди.

___Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Д.Усаков, Шуманай тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Темирханов, туман ирригация бўлими бошлиғи ўринбосари П.Сайпов, тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок қилди.

___Сайёр қабулда эллик нафардан ортиқ тадбиркорлар, фермер хўжалиги раҳбарлари, сув хўжалиги тизим ташкилоти ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок қилиб, масъулларга мурожаат қилишди.

___Жумладан, Шуманай тумани “Бирлешик” ОФЙ ҳудудидаги “Илхам Бахтияр” фермер хўжалиги раҳбари Илхам Ешмуратов фермер хўжалиги майдонларининг сув таъминоти оғир эканлиги ва ушбу муаммони ҳал қилиш учун “Абат яб” каналига гидротехниик иншоот қуришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

___Ушбу масала юзасидан Қорақапоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Д.Усаковга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди.

___Шунингдек, «Палуанов Абиубакир» фермер хўжалиги раҳбари Абиубакир Палуанов экин майдонларини суғориш учун кўчма насос агрегати зурурлигини айтиб, амалий ёрдам сўради. Ушбу масала юзасидан Қорақапоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи К.Сарибаевга фермер мурожаатини инобатга олиб, белгиланган тартибда амалий ёрдам бериш вазифаси топширилди.

___Тадбирда сув таъминоти оғир бўлган фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан ҳам бир неча мурожаатлар бўлди. Хусусан, тумандаги М.Абдуллаев ОФЙ ҳудудидаги «Еркинбай Икметов» фермер хўжалиги раҳбари Генжебай Торениязов «Ак яб» каналига сувни тўсиш мақсадида қўйилган труба талаб даражасида эмаслиги, унда сув тақсимлаш имконияти деярли йўқлиги ҳудуддаги 8 та фермер хўжалиги ва аҳоли томорқа ер эгаларининг эътирозларига сабаб бўлаётганлигини айтиб, муаммони ҳал қилиш юзасидан мурожаат қилди.

___Мазкур масала юзасидан Шуманой тумани ирригация бўлими бошлиғи ўринбосари П.Сайповга мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш топширилди. Шу куни масъуллар ушбу масалани жойига бориб ўрганди ва юқорида келтирилган труба ўрнида сув тақсимловчи иншоот қурилиши учун зарур ишлар бошлаб юборилди. 

___Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев қуйи тизим ташкилотларида меҳнат қилаётган сувчилар билан мулоқот қилди, уларнинг муаммолари ҳақида сўради. Мулоқот давомида туман ирригация бўлими ишчи ходими Жаксыбай Мамбетжанов ирригация бўлими ходимларига вегетация даврида ҳудудларни айланиб чиқиши учун велосипед зарур бўлаётганини айтди.

___Шу куни сув хўжалиги ишчи ходимларига велосипед зарурлигини айтиб мурожаат қилган Ж.Мамбетжановга велосипед совға қилинди. Ушбу тадбирда иштирок қилган Шуманой тумани ҳокими Б.Янгибаев сувчиларга қулай шароит яратиш учун яна 5 дона велосипед совға қилинишини таъкидлади. 

___Тадбир давомида қилинган барча мурожаатлар юзасидан Р.Қаршиев атрофлича тушунтиришлар берди. Шу билан бирга ушбу сайёр қабулда келиб тушган мурожаатлар масъул ходимлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам берилиши таъкидланди.

 

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Св хўжалиги вазирлиги матбуот котиби