алоҳида назоратга олинди
___Шу йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида барча шароитларга эга бўлган ётоқхоналарни ташкил қилиш масаласи ҳам муҳокама этилган эди. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида бу борада амалга оширилаётган ишлар Матбуот хизмати томонидан ўрганилди.

___Бугунги кунда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг маъмурий биноси ва туманлардаги насос станцияларида ўндан ортиқ ёш мутахассислар учун ётоқхоналар ташкил қилинган. Жумладан, «Карлибай», «Шихжамол», «Чиғир», «Тошёб», «Кукўзак», «Дийханарна», «Жанажап», «Каракўл», «Есимўзак», «Айдосқаъла» ҳамда «Берекет» насос станцияларида ишловчи ходимлар учун қулай ётоқхоналар ташкил қилинган. Бу борада ҳудудлардаги насос станцияларида ишлар давом қилдирилиб, сувчилар уйларида таъмирлаш ишлари давом қилмоқда. Шунингдек, насос станциялар атрофларидаги ҳимоя ер майдонларидан самарали фойдаланиш учун ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилиб, уларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, чорва, парранда боқиш шу орқали хизматчиларни қўшимча рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.

___– Бошқармамиз Тахиатош туманида жойлашган бўлса Нукус шаҳри ва бир неча қўшни туманлардан келиб ишловчилар бор, дейди Қорақалпоғистон НС ва ЭБ ходими Самат Тургалиев. – Бошқармамизда ётоқхона, дам олиш хонаси ва тушликнинг ташкил қилиниши ходимларимиз учун қўшимча яратилган қулайликлардир. Шу ердаги ёрдамчи хўжалик, яъни боғ ораларида етиштирилган озиқ-овқатлар маҳсулотлари ходимларни тушликда бепул иссиқ овқат билан таъминлаш имкониятини яратмоқда.

___Ҳудудлардаги насос станциялари атирофларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда 2 та қора мол 100 дан ошиқ қўй-эчки, 300 тадан ортиқ паррандалар ва 70 та қуён боқилмоқда. Хўжайли туманидаги “Сувчилари боғи”да ҳамда насос станциялари атрофларидаги ер майдонларида ғалла, сабзовот, полиз, ошқовоқ маҳсулотлари етиштирилмоқда. Албатта, юқорида келтирилган тадбирлар ишчи ходимларга қўшимча рағбатлантириш ва қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.

___Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотларида юқорида келтирилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунга кўра, соҳада хизмат қилаётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, сувчиларга қулай шароитларга эга ётоқхоналарни ташкил қилиш ишлари алоҳида назоратга олинди.
Ғ.Отажонов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот котиби