Жаҳон банки иштирокида реконструкция қилинаётган объектларга пресс-тур ташкил этилди

___Олдин хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси Қорақалпоғистон Республикасида меҳмон бўлди.

___Жаҳон банки делегацияси вакиллари биринчи кун Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида маслаҳат сессияларини ўтказган бўлса, ташрифнинг иккинчи кунида “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишишди.

___Шу муносабат билан Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа асосида реконструкция қилинаётган сув хўжалиги объектларига пресс-тур ташкил этилди.

___Тадбирда, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази раҳбари Бахтиёр Камолов, Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Т.Мадреймовлар оммавий ахборот воситалари вакилларига лойиҳа доирасида бажарилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

___Тадбирда таъкидланганидек, Жаҳон банки иштирокида “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа (33,2 минг га), Беруний (34 минг га) ва Тўрткўл (32,8 минг га) туманиларининг 100 минг га суғориладиган ерларида сув ресурслари бошқарувини яхшиланади. Каналларнинг фойдали иш коэффициенти 49% дан 60% га кўтарилади ва йилига 269 млн. м3 сув иқтисод қилинади. Амударёдан сув кўтариб бераётган Беруний насос станциялари бошқармаси балансидаги 3 та катта Дўстлик 16,2 м3/сек, Қилчиноқ 26,4 м3/сек ва Найман-Бештом 22 м3/сек, 20 та катта ва кичик насос станциялари тўхтатилади. Шу билан бирга қўшимча СИУ ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 402 дона насос агрегатлари тўхтатилади ва натижада йилига 6,9млн. долл. миқдорида электр энергия ва фойдаланиш харажатлари иқтисод қилинади.

___Шунингдек, Тўрткўл, Беруний ҳамда Элликқалъа туманиларининг 16 050 гектар сугориладиган экин майдонлаида лазерли текислаш ва чуқур юмшатиш ишлари амалга оширилади.

___Тадбирда Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Улуғбек  Примов,  Пахтаарна-Найман ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Уктамбай Розумов, туман ирригация бўлими раҳбарлари Анвар Қадиров, Зафар Тангирбергенов, Жасур Ешановлар жанубий туманларда сув таъминотини яхшилаш борасидаги аҳамияти ҳақида маълумот бердилар.

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби