Айбек Уразимбетов Бауадинович

Айбек Уразимбетов 1983 йил Хўжайли туманида туғилган. 2005 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини, 2007 йил мазкур институтнинг магистратурасини тамомлаган. Ихтисослиги бўйича сув хўжалиги ва мелиорация, гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш мутахассислигига эга.

 Меҳнат фаолиятини 2007 йил Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси сув ресурслари баланси бўлими етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган А.Уразимбетов кейинчалик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси, Қорақалпоғистон Республикаси Коллектор-дренаж тизимлари бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси (котибият бошлиғи вазифаларини бажариш  юклатилган ҳолда) самарали ишлаб келди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 сентябрдаги буйруғига мувофиқ, Уразимбетов Айбек Бауадинович Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.