Бугун, яъни 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Соҳадаги бир қатор масалалар танқидий муҳокама этилган йиғилишда ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш масалалари бўйича ҳам хато-камчиликлар келтириб ўтилди. Ҳайъат йиғилишидан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг масъул раҳбарлари ҳамда вазирликдан бириктирилган вакиллар иштирокида Сув хўжалиги…
Сув – азиз неъмат. Инсоният, ўсимликлар, жамики мавжудотлар тириклиги сув билан. Иқлим ўзгариши, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сонининг кўпайиши ва бошқа омиллар дунё мамлакатларида сув ресурслари захирасига ўз таъсирини кўрсатиб, оби ҳаётга талаб ўсиб бормоқда. Мамлакатимизда сўнгги етти йил ичида сув хўжалиги соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилиб, соҳани ривожлантириш Концепцияси ва стратегиялар тасдиқланди. Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий…
Нукус туманидаги “Қаттағар-Бўзатов” ирригация тизимлари бошқармасига қарашли “Бессаға” гидроузели иншоотида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш, сувдан самарали фойдаланиш борасидаги тарғиботни кучайтириш юзасидан семинар ўтказилди. Дастлаб, “Қаттағар-Бўзатов” ИТБ маъмурий биносида “Сувхўжаликназорати” инспекцияси Қорақолпоғистон Республикаси бошқармасининг масъул мутахассиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27…
Нукус туманидаги “КС-1-4” коллектори 1980 йилда ишга туширилган. Коллекторнинг умумий узунлиги 31,3 километр бўлиб, лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти секундига 4,5 метр кубни ташкил этган. Кейинги йилларда коллекторнинг айрим жойларида ён қияликлари ўпирилиб, жарликлар пайда бўлган ва сув йўлини тўсилишига, қамиш ва бошқа ўтларнинг ўсиши коллекторнинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсата бошлаган. Бу эса, зах сувларининг меъёр…
Бугун, яъни 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги вазири Ш.Хамраев раислигида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида кенг муҳокама этилди. Йиғилиш аввалида, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил Н.Атақуловлар ўтказилган йиғилишда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан…
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Шўманай туманида жойлашган “Дийханабад-2” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва суғориш мавсумида насос агрегатлари техник соз ҳолатда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокамаси юзасидан семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, ҳар…
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги «Амат Тўраев» фермер хўжалиги дала майдонида Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги 5-сон қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси тўғрисида фермерларга ахборот бериш бўйича семинар ўтказилди. Кўргазмали семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов…
Беруний туманидаги “Маҳтумқули-1” коллектори 1972 йилда қазилиб фойдаланишга топширилган. Сўнгги йилларда мазкур коллекторнинг ён қияликлари ўпирилиб сув йўлини тўсиб қолиши натижасида коллекторнинг сув ўтказиш қобилияти пасайган ва ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиши сабаб бўлган боис коллекторнинг ПК-00дан ПК-178 оралиғини реконструкция қилиш белгиланган. Айни вақтда Ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари асосида Беруний туманидаги “Махтумқули-1” хўжаликлараро коллекторида реконструкция ишлари амалга…
Коррупция жаҳон миқёсидаги долзарб муаммолардан бири бўлиб, ҳар қандай давлат ривожига жиддий путур етказадиган ва жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган дахшатли иллатдир. Шу сабабли ҳам қайси бир тармоқ ва соҳа бўлмасин, уни коррупция хатаридан ҳоли қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фермер, дехқон хўжаликлари, кластер корхоналари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ҳудудларга етиб бораётган кам миқдордаги сувлардан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш масаласи танқидий муҳокама этилди. Вазирлик аппаратининг масъул ходимлари ҳамда барча тизим ташкилотлари раҳбарлари ZOOM платформаси орқали иштирок қилган йиғилиш аввалида, тизим ташкилотларининг кун тартибидаги масалалар юзасида, яъни туман чегарасига етказилган сувдан самарасиз фойдаланаётгани, сув тежовчи технологияларини жорий…