Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган вазифалар доирасида сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан Хўжайли туманидаги «Ширин-жап» каналида бошланган бетонлаш ишлари масъуллар иштирокида ўрганилди. Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» давлат муассасаси масъул раҳбарлари ва пудратчи қувувчи ташкилот раҳбарлари ҳамда лойиҳачи масъуллар билан биргаликда…
таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласига айланмоқда Кейинги йилларда бутун дунёда сув танқислиги кузатиляпти. Бу минтақамизда ҳам тобора кескинлашиб бораётганини барчамиз кўриб турибмиз. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача сув ресурслари Сирдарё ҳавзасида 5 фоизгача, Aмударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Шу боис ҳам мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш, ундан тажамкорлик билан фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимизда…
Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Элликқалъа туманида жойлашган “Қилчиноқ ОГ -5 №1” ва “Қилчиноқ ОГ -5 №2” насос станцияларида семинар ўтказилди. Семинарда Беруний НС ва ЭБ бошлиғи Ж.Халмуратов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни насос станцияларидаги амалга ошириладиган тадбирларни муҳокама қилиш белгиланганини таъкидлаб ўтди. Таъкидланганидек, “Қичиноқ ОГ-5” насос…
Шуманай туманидаги “Боз жап” насос станциясида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳафталик режа графикда белгиланган электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялари ҳамда агрегатларини таъмирлаш, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари, бошқарманинг Қонликўл-Шуманай бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари…
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кун тартибидаги масалалар билан бирга ҳудудлардаги каналларни бетонлаш масаласи ҳам алоҳида муҳокама этилиб, масъулларга топшириқлар берилган эди. Куннинг иккинчи ярмида бугунги йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳафталик режа графикда белгиланган вазифаларни муҳокама этиш мақсадида Хўжайли туманидаги канални бетонлаш ишлари ўрганилди….
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан 2022 йил 5 декабрда тасдиқланган ҳафталик графикда бугун – соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш ва сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар таҳлил қилиниши белгиланган. Шунга кўра бугун сув Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтган йилларда насос станцияларини давлат хусусий шерикликка олган…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалик вазирлиги ҳузиридаги мелиоратив экспедициясида Вазирлик томонидан тасдиқланган ҳафталик график асосида душанба кунга белгиланган масалалар бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва масъуллар иштирокида кенг таҳлил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакил билан Н.Атақулов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Уразимбетов, вазирликнинг ҳамда Мелиоратив экспедициясининг масъул ходимлари…
Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларида шўр ювиш тадбирлари бошланди. Ўнг қирғоқ каналидан ҳозирда секундига 20 метр куб сув ўрнатилди. Мазкур сув миқдорларининг секундига 6 метр куб сув Тўрткул туманига, 7 метр куб Элликқалъа туманига ва 7 метр куб сувни Беруний туманига етказиш белгиланди. Сувдан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигидан республикага бириктирилган вакиллар ходимлар билан биргаликда сув…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан 2022 йил 5 декабрда тасдиқланган режа кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графикда жума кунга белгиланган вазифалар таҳлил қилинди. Тизим ташкиолотлари раҳбарлари, бош ҳисобчи ҳамда бошқа масъул ходимлари иштирок қилган йиғилиш аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Ўразимбетов сўз олиб, айни кунларда сув хўжалиги…
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, вазирликдан республикага бириктирилган вакил Н.Атакулов ва бошқа масъуллар Тўткўл туманида канал ва ариқларни бетонлаш ишларининг бориши ва соҳадаги куз-қиш мавсумида амалга оширилаётган ишларни жойига бориб ўрганишди. Масъуллар дастлаб, Тўрткўл тумани “Тозабоғёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қўшназар пахтакор” фермер хўжалигининг ички ариқларида олиб борилаётган бетонлаш ишлари…