Ҳар йили вегетация даври тугаши билан кейинги мавсумга тайёргарлик, яъни ирригация ва мелиорация тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишларига киришилади. Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида бу борадаги тадбирлар бошлаб юборилди. “Қизкеткен Кегейли” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Абатжап” магистрал каналининг умумий узунлиги 48 км бўлиб, секундига 24 м3 сув ўтказиш қувватига эга. Жорий йилги режага мувофиқ, каналнинг ПК-207 дан ПК-244 гача 3,7 километр қисмида…
Шу кунларда қорақалпоғистонлик сувчилар учун “Сувдан фойдаланиш режасини тузиш бўйича махсус дастурий таъминотдан фойдаланиб, сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш” мавзусида ўқув-тренинг курслари бўлиб ўтмоқда. Онлайн (вебинар) тарзда ўтказилаётган тадбир Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 2 – босқичи доирасида ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вазирлик…
Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар. Мукофотланганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи Шаряр Жақсимуратов ҳам бор. Президентимизнинг фармонига мувофиқ у “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди. – Ушбу мукофот нафақат…
Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мукофотланганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ва…
Мустақиллик байрами олдидан бошланган ободонлаштириш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудлардаги тизим ташкилотларида давом этмоқда. Бу тадбирларда Кегейли туман ирригация бўлими жамоаси ҳам фаол қатнашяпти. Ободонлаштириш ишлари доирасида ирригация бўлими маъмурий биноси қошида барпо қилинган боғ ва унинг атрофи бегона ўтлардан тозаланди. Мевали ва манзарали дарахтларга ишлов берилиб, оқланди. Шунингдек, ирригация бўлими балансидаги хўжаликлараро каналлар экскаватор ёрдамида қазиб тозаланди. Каналга…
Kechirasiz, bu matn faqat Qaraqalpaqsha tilida mavjud
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи дельта бошқармаси жамоаси ҳам давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан ўтказилаётган ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан, «Рыбачий» кўлининг ПК12+00 даги сув ташлаш иншоотида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари якунига етказилди. Шунингдек, бошқарманинг маъмурий биноси ва ҳудудий бўлимлар бинолари кўркам ҳолатга келтирилди. Улар атрофидаги панжара тўсиқлар, сув иншоотлари қайтадан бўялди. Шу билан бирга бошқарма…
Мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Фармонга биноан мукофотланганлар орасида Сув хўжалиги вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ фидойи ҳамксбларимиз ҳам бор. Уларнинг барчасини юксак мукофотлар билан қутлаймиз. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Джалилов Салойдин – «Қуйи Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Хатирчи…
Насос агрегатлари ҳар мавсумда таъмирланиб, янгидан бўялиб турса, улардан кўпроқ ва самаралироқ фойдаланиш мумкин бўлади. Буни яхши англаган Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси айни кунларда кенг кўламда уюштирилаётган ҳашар ва ободонлаштириш тадбирлари доирасида мавжуд насос агрегатларини таъмирлаш ва янгидан бўяш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, “Қонликўл-Шўманай”, “Табанкўл”, “Нукус-Кегайли” “Қўскўл” ҳудудий насос станцияларида навбатчилар биносининг ички ва…
Қорақалпоғистонда сув хўжалиги ходимлари томонидан ҳашарлар уюштириб, насос агрегатларини бўяш, каналлар атрофларини ободонлаштириш каби тадбирларга энг чекка ҳудудлардаги сув истеъмолчилари бўлган фермер хўжаликлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Беруний тумани Махтумқули номидаги овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Примбетов Азамат” фермер хўжалиги жамоаси бу йил 115 гектар майдонга чигит экиб, 243 тонна пахта ҳосили олишни режалаштирган. 2021 йил ҳосили учун эса 48…