Давлат дастурлари

 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 
____Қорақалпоғистон Республикасида ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўриб келинмоқда. Натижада, кейинги уч йил ичида 47 минг гектардан ортиқ ерларнинг сув таъминоти яхшиланди, кучли ва ўртача шўрланган майдонлар 11,2 минг гектарга камайди, 140 минг гектардан ортиқ майдоннинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлашга эришилди.
____Шу билан биргаликда, Қорақалпоғистон Республикасида 44,9 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти паст даражада, 95,2 минг гектар суғориладиган майдонлар ўртача ва кучли шўрланган, мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги эса пастлигича қолмоқда. 
____Қорақалпоғистон Республикасида сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишнинг автоматлашган назоратини йўлга қўйиш ҳамда илм-фан янгиликларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш орқали сув йўқотишларини камайтириб, каналларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш ҳамда суғориладиган ер майдонларини сув билан ишончли таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
____1. Қуйидагилар:
____2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
____2021 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ирригация тизимларини таъмирлаш ва тиклаш ишларининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
____2021 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида сув истеъмолчилари уюшмалари, кластерлар ҳамда фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишларининг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
____2021 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
____2021 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасидаги сув хўжалиги объектларини бошқариш, сувни ҳисобга олиш ва мониторинг юритишда рақамли технологияларни жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;
____2021 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишни рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий этиш прогноз кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;
____2021 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси насос станциялари ва ирригация тизимлари каналларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга бериш прогноз кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Қарор матни тўлиқ…