Нукус шаҳри марказидан ўтувчи “Дўстлик” каналини (3-босқич) реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш, объектга етарли миқдорда техника ва ишчи кучларини жалб қилиш ва амалга ошириладиган муҳим тадбирларни муҳокама этиш юзасидан семиниар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, буюртмачи “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ ва қурувчи ташкилот “Кегейлимахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходимлари иштирок қилди.
Таъкидланганидек, “Дўстлик” каналини реконструкция, яъни бетонлаш ишлари бир неча йилдан буён давом қилмоқда ва унинг 3-босқичи 2018 йилда бошланиб, Нукус шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидаги қирғоқларига бетон ётқизиш ишлари олиб борилаётир.
“Дўстлик” каналини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида канал атрофида ижтимоий эстетик жиҳатдан янада обод масканга айланади. Шунингдек, Нукус шаҳрида сув туризмини ривожлантириш, сув спорти билан шуғулланиши ҳамда аҳолининг дам олиши учун янада қулай шароитлар яратилади.

Муҳокама давомида Буюртмачи “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ бош муҳандиси Н.Каипов ҳозирда каналда сув миқдорининг пастлигидан унумли фойдаланиб, канал қирғоқларини бетонлаш ишларига етарли миқдорда техника ва ишчи кучларини жалб қилиш, қурилишни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, об-ҳаво кескин совуб кетишидан олдин қурилиш-монтаж ишларини икки сменада ташкил қилиш бўйича пудратчи ташкилот раҳбари Б.Сапаров ҳамда техник назоратчи Е.Приметовларга топшириқлар берилди.
Семинар давомида келгуси йилда бетонлаш ишларини амалга оширилиши режалаштирилган қисмида жойлашган уй-жойларни буздириш (снос), канал қирғоқларида табий шароитда ўсиб чиққан дарахтларни кесиш ишларини тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал қилиш масалалари ҳам мукоҳама қилинди.

Жорий йил якунигача “Дўстлик” каналининг 600 метр қисмида реконструкция қилиш назарда тутилган. Айни вақтда объектда 3 та экскаватор, 1 дона бульдозер, 2 дона юк машинаси 3 та бошқа махсус техникалар ҳамда 25 нафар ишчилар қурилиш ишларига жалб этилган. Семинарда бу борада техника ва ишчилар сонини ошириш ва реконструкция ишларини жалаллаштиришга келишиб олинди.
Маълумот учун: “Дўстлик” канали Қарақолпоғистон Республикасининг шимолидаги энг йирик каналлардан ҳисобланади. Асосан каналнинг умумий узунлиги 25,2 километрни ташкил этиб, Нукус шаҳри, Тахтакўпир, Қораўзак, Кегайли, Чимбой ва қисман Нукус туманлари ҳудудларига сув етказишга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати