Вазирлик низоми

Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлигининг
2018 йил 2 августдаги
77-сонли буйруғига 1 -илова


Корақалпоғистон  Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
  2. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги 2018 йил
    17-апрелдаги ПҚ 3672-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга салувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018 йил 3-июльдаги 500-сонли қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибида ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади.

Вазирлик сув ресурсларини бошқариш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида ягона сиёсатни амалга оширувчи, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади.

  1. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруқлари ва ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
  2. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
  3. Вазирлик ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, улар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга.
  4. Вазирликнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ – Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, қисқартирилган номи – ҚР СХВ;

б) рус тилида:

тўлиқ – Министерство водного хозяйства Республики Каракалпакистан,қисқартирилган номи – Минводхоз РК;

в) инглиз тилида:

тўлиқ – Ministry of water resources of the Republic of Karakalpakstan, қисқартирилган номи – МWR RK.

  1. Вазирликнинг жойлашган манзили (почта манзили): 230100, Нукус шаҳри, Т.Қайпбергенов кўчаси 25.

 

2-боб. Вазирлик тузилмаси

 

  1. Вазирлик тузилмасига қўйидагилар киради:

вазирликнинг аппарати; Вазирлик тасарруфидаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган:

-Пахтаарна-Найман бўлими;

-Суенли бўлими;

-Каттагар-Бўзатов бўлими;

-Қизкеткен-Кегейли бўлими;

-Қувонч-Жарма бўлими;

-Орол бўйи дельта бўлими;

Вазирлик тассаруфидаги:

-Тўрткул туман ирригация бўлими;

-Элликқалъа туман ирригация бўлими;

-Беруний туман ирригация бўлими;

-Амударё туман ирригация бўлими;

-Тахиётош туман ирригация бўлими;

-Хужайли туман ирригация бўлими;

-Шўмоной туман ирригация бўлими;

-Қонликўл туман ирригация бўлими;

-Қунғирот туман ирригация бўлими;

-Муйноқ туман ирригация бўлими;

-Нукус туман ирригация бўлими;

-Кегейли туман ирригация бўлими;

-Чимбой туман ирригация бўлими;

-Қораўзак туман ирригация бўлими;

-Тахтакўпир туман ирригация бўлими;

-Бўзатов туман ирригация бўлими;

-Қорақалпоғистон Республикаси Насос станциялари ва энергетика бошқармаси;

-Беруний Насос станциялари ва энергетика бошқармаси;

-Қорақалпоғистон Республикаси Мелиоратив Экспедицияси.

 

3-боб.

1-§ Вазирликнинг вазифа ва функциялари

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг бўлимларига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш;

2) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида, тегишли равишда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раислари, туманлар (шаҳар) ҳокимлари билан ҳамкорлик қилиш;

3) сув хўжалиги соҳасини комплекс модернизациялаш, минтақанинг сув хўжалиги объектларига фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

4) сув хўжалигига хорижий инвестициялар, грантлар ва техник ёрдам маблағларини жалб этиш чораларини кўриш, лойиҳаларни бошқариш тамойилларига мувофиқ улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

5) сув ресурсларини бошқаришнинг тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектлари ва гидротехник иншоотларини қайта тиклаш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш;

6) кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, сув хўжалиги тармоғининг юқори малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини, таълим ва илм-фаннинг фаол интеграциясини ҳисобга олган ҳолда, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мунтазам равишда, самарали ташкил этилишини таъминлаш.

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

сув хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ривожлантириш меxанизмлари ва стратегияси амалга оширилишини таъминлайди;

сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурларни самарали амалга оширилишини таъминлайди;

Вазирлик кенгаши қарорларини бажариш бўйича ишларни ташкил этади;

халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг инвестициялари, имтиёзли кредитлари, грантлари ва техник ёрдам маблағларини жалб этишга кўмаклашади, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;

маҳаллий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади ва улардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди;

Вазирликка сув хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритади ҳамда уларни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилади.

сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва улардан  оқилона фойдаланишни, уларни бошқариш самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини фаол жорий этишни, сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларни тузиш, уларни ривожлантиришда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларини техник эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини мувофиқлаштиради;

ер усти сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни амалга оширади;

ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

ирригация ва мелиорация тизимлари, насос станциялари, сув омборлари ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан самарали ва ишончли фойдаланишни ташкил қилади;

сув ресурсларидан фойдаланиш ҳисобини юритишни ташкил этади, давлат сув кадастрининг «Сувдан фойдаланиш» бўлимини юритишда иштирок этади;

суғориладиган ерларнинг гидрогеологик ва мелиоратив ҳолатини, сўғориш ва коллектор-дренаж сувларининг сифати мониторингини юритади;

сув ресурслари башоратини таҳлил қилади ва ирригация тизимлари, маъмурий туманлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини белгиланган тартибда ўрнатади, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан тежаб фойдаланганликлари учун рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномалар тузиш, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сўғориш тармоқларини сувни бошқариш ва сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;

сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-теxник базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва мувофиқлаштиради;

сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассислар, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни мунтазам равишда ташкил қилади;

идоравий мансуб ташкилотлар билан сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув-танишиш ва ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади;

туманлар ирригация бўлимларига кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда амалий ёрдам беради.

 

2-§. Вазирлик аппаратининг вазифа ва функциялари

 

  1. Вазирлик аппаратининг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) Қорақалпоғистон Республикасида сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;

3) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

4) вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси мажлисларида ва унинг Раёсатида тегишли масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

6) Вазирлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

7) Вазирлик аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чоралар кўриш;

8) Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш;

9) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали фаолиятни таъминлаш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш;

10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

11) Вазирлик кенгаши қарорларини, Сув хўжалиги вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

12) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касбий маҳорати, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий сифатлари кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

  1. Вазирликнинг аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятининг ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади;

2) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

3) Вазирлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил қилади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширади;

5) Вазирликнинг барча фаолиятларини, шу жумладан, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш йўналишидаги фаолиятининг ахборот-ҳуқуқий таъминотини амалга оширади;

6) Вазирликнинг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш – хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

7) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чоралар кўради;

8) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хизматлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши комплекслари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

9) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлайди;

10) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

11) сув хўжалиги соҳасида анжуманлар, семинарлар ва халқаро тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини бажаради;

12) сув хўжалиги соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг илғор ютуқларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритишга доир ишларни амалга оширади.

 

4-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

1-§. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирувчи масалаларни ечиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;

3) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

4) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида маъқуллаш учун тақдим қилинаётган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;

5) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг  бўлинмалари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

5) туманларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикасида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

6) Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.

 

2-§. Вазирлик  аппаратининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

  1. Вазирликнинг аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Вазирлик ўзининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Вазирликнинг аппаратида кўриб чиқиладиган масалалар ҳамда норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш учун зарур бўладиган материаллар ва маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

2) Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни аниқлаштириш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларини зарур ҳолларда белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қайта тайёрланишини талаб қилиш, зарур ҳолларда ҳужжатларни қайтадан ишлаб чиқишга қайтариш;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

5) Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ ва тезкор ечиш талаб этиладиган масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ва улар томонидан амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг раҳбариятининг қарор ва топшириқларини бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.

Вазирликнинг аппарати қонун ҳужжатларига кўра бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Вазирликнинг аппарати:

1) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун Вазирлик аппарати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш;

3) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўзининг фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, иш ва чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил учун масъулдир.

 

5-боб. Вазирлик раҳбариятининг асосий функционал мажбуриятлари

 

17.Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Вазирликнинг тегишли ҳужжатлари билан мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бўлинмаларнинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

4)  Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чораларни амалга ошириш ҳамда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

6) Вазирлик кенгашининг қарорлари, Вазир, Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг қарор ва фармойишлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

7) Вазирлик ваколати ва фаолият доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

8) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида хизмат вазифаларини тақсимлаш, ҳудудий ташкилотлар бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш,ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳудудий ташкилотлар фаолиятининг айрим йўналишлари учун шахсий масъуллик даражасини белгилаш;

9) Вазирлик ҳудудий бўлимларининг фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

11) Вазирлик ҳудудий бўлимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Вазирлик ҳудудий бўлимларини Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимларининг бўш ўринларига маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан тавсия қилинган, шунингдек, ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

13) ҳудудий бўлимлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг хизмат вазифалари ва берилган топшириқлар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

14) ҳудудий бўлимлар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

15) Вазирлик ҳудудий бўлимлари миқёсида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

16) ҳудудий бўлимлар прогноз кўрсаткичлар сўзсиз бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ва Вазирнинг тегишли ўринбосарларига (шу жумладан, биринчи ўринбосарга) ҳудудий бўлинманинг белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифлар киритиш;

17) ҳудудий бўлимлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

18) ҳудудий бўлимлар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

19) жисмоний ва юридик шаxсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ олиб бориш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шаxсан қабул килишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, белгиланган муддатда ва тартибда фуқаролар ва юридик шаxсларнинг вакилларининг жойларда қабул қилинишини йўлга қўйиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Xалқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги              ПФ-4904-сон Фармонига асосан уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

21) ҳудудий бўлимлар ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш;

22) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган маxфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.

  1. Вазир биринчи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;

3) Вазирликнинг ўзи бошқарадиган бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) давлат бошқаруви органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларни давлат бошқарув органининг ўзи бошқарадиган йўналишлари бўйича амалга оширилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

5) ўзи бошқарадиган бўлимлар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлимлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

6) ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ 2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора  тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан, Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

8) вазирлик кенгаши қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) ўзи бошқарадиган бўлимларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

10) ўзи бошқарадиган бўлимлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Вазирнинг кўриб чиқиши ва виза қўйиши учун батафсил кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиш;

11) хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарларини самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

12) ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик кенгаш мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тақдим эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

13) ўзи бошқарадиган бўлимлар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;

14) ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

15) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

16) Вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунини талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

17) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;

18) давлат сирлари ва маxфий маълумотлар тоифаларига киритилган аxборотлар билан ишлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;

19) сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

  1. Қорақалопоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазир ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Қорақалопоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;

3) Вазирликнинг ўзлари бошқарадиган бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги топшириқларини бажарилишини Вазирлик бошқарадиган йўналишлари бўйича амалга оширилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

5) ўзи бошқарадиган бўлимлар томонидан прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлимлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

6) ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларини бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора  тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан, Вазирликнинг ўзи бошқарадиган бўлимлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, бўлимлар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

8) Вазирлик кенгаши қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) ўзи бошқарадиган бўлимларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган бўлимларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

13) хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарларини самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

14) ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик кенгаши мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

15) ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ Қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган бўлимлар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

17) Вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонунини талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

18) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини,  улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;

19) “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шаxсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шаxсан қабул қилишни, шу жумладан, жисмоний ва юридик шаxсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни таъминлаш ва сувни чекланган тарзда ишлатиш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини амалда рўёбга чиқаришни, сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш, давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш, барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантиришни таъминлаш;

23) ирригация ва мелиорация тизимларидан, бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларидан лозим даражада фойдаланилишни, уларнинг узлуксиз ишлашини ва мунтазам равишда модернизация қилинишини таъминлаш;

24) сувни тежайдиган суғориш технологияларини ривожлантириш, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари қўлланилиши, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ички хўжалик суғориш тармоқлари ҳамда уларнинг гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш ишларини ташкил этиш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқишда қатнашади ва амалга ошириш ишларида ҳамкорлик қилади;

25) кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, сув хўжалиги ташкилотларининг таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш бўйича ишларни ташкил қилиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш чора-тадбирларини кўриш.

  1. Вазирлик аппарати бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) тегишли бўлим фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;

3) ҳудудий бўлимлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора  тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, бўлим ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чоралар кўриш ҳамда топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

5) Вазирлик кенгаши қарорларини, вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

6) Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

7) тегишли бўлимлар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлимси фаолиятининг муайян йўналишларини бошқариш учун уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

8) ҳудудий бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

9) ҳудудий бўлимда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинманинг кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Вазирлик раҳбари номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг бўш ўринларига тавсия қилинган ходимларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлимга ишга қабул қилинадиган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва билим даражаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатларининг кафолатланганлигини таъминлаш;

11) ҳудудий бўлим ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

12) ҳудудий бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

13) Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, ҳудудий бўлимларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;

14) ҳудудий бўлимлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

15) ҳудудий бўлимлар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

16) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шаxсан қабул қилишни, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

18) ҳудудий бўлимлар ҳодимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

19) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган маxфий аxборотлар тоифаларига киритилган маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш.

 

  1. Туманлар ирригация бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) туман ирригация бўлимига раҳбарлик қилиш;

2)  функционал вазифаларни ходимлар ўртасида ва фаолиятнинг алоҳида йўналишлари бўйича тақсимлаш, уларнинг масъуллик даражасини белгилаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ 2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора  тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан туманлар ирригация бўлимлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, туманлар ирригация бўлимлари ходимларининг топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

4) Вазирлик кегаши қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг қарор ва фармойишларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишни таъминлаш;

5)  Вазирлик фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритиш;

6) Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига туманлар ирригация бўлимларига кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, туманлар ирригация бўлимларида кадрлар захирасини шакллантириш;

7) туманлар ирригация бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарорига мувофиқ чиқарилган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқи намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

8) туманлар ирригация бўлимларида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

9) Вазирликнинг туманлар ирригация бўлимлари ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

10) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган маxфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.

 

6-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш

 

1-§. Вазирлик раҳбарияти

26 Вазирликни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошқаради.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўз мақомига кўра Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг аъзоси ҳисобланади.
  2. Вазирнинг иккита ўринбосари бўлиб, уларнинг биттаси вазирнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
  3. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан ўз лавозимларига тайинланадилар ва лавозимларидан озод қилинадилар.
  4. Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини бажариш Вазир ўринбосарларига мажбуриятларни тақсимлаш асосида амалга оширилади.
  5. Вазирлик аппарати бўлимлари ва сектор бошлиқлари ҳамда ходимлари вазир биринчи ўринбосарининг таклифига кўра Вазир томонидан лавозимларига тайинланадилар ва лавозимларидан озод қилинадилар.
  6. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан қуйидагилар лавозимларга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади:
  7. Туманлар ирригация бўлимлари бошлиқлари тегишли туманлар ҳокимлари ва Вазирлик билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

Вазирлик тассарруфидаги Насос станциялари ва Энергетика бошқармалари, Мелиоратив Экспедиция  бошлиқлари ўринбосарлари ва Бош ҳисобчилари ҳамда туман ирригация бўлимлари ҳисобчилари вазир тамонидан тайинланади.

  1. Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари Низомлари белгиланган тартибда Вазир томонидан тасдиқланади.

 

2-§. Вазирлик аппарати бўлимларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

 

  1. Вазирлик аппарати бўлимларининг унинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини Вазирлик аппарат бўлимлари раҳбарлари амалга оширадилар.
  2. Вазирлик аппарати бўлимлари унинг ҳудудий бўлимлари билан Вазирлик фаолиятининг йўналишлари бўйича ҳамкорлик қиладилар:

1) ҳудудий бўлимларга ва идоравий мансуб ташкилотларга топшириқларни етказадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

2) бўлимларнинг фаолиятига бевосита тааллуқли масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларига расмий сўровномалар жўнатадилар ва уларнинг бажарилиши назорат қиладилар;

3)  Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иш режаларини таҳлил қиладилар, улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўрадилар;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги ва натижалари тўғрисидаги статистик ва бошқа маълумотларни, ҳисобот ва ахборот материалларини ўрганишни ташкиллаштирадилар;

5) Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотлари амалий фаолиятини текширадилар, ўрганиб чиқадилар ва умумлаштирадилар, уни  такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;

6) Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан келиб тушган таклифларни  кўриб чиқадилар;

7) Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашишини уюштирадилар, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

  1. Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари Вазирликнинг аппарати бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:

1)  Вазирлик раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот берадилар;

2)  Вазирлик аппаратига сув хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш бўйича иш фаолияти натижалари тўғрисида  маълумот тақдим этадилар;

3)  уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш давомида аниқланган иш фаолиятидаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

 

4)  ўзининг фаолияти натижалари тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг аппаратига ҳисобот берадилар;

5)  Вазирликнинг аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни тақдим этадилар;

6)  комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

7)  ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар.

  1. Вазирлик аппарати тузилмалари ва унинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро муносабатлари жараёнида вужудга келган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига кўра, тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам бартараф этилмаган бўлса, улар бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.

 

3-§. Вазирликнинг давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби

 

  1. Вазирлик ўзининг вазифа ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
  2. Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.

Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан  ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар. 

  1. Вазирлик фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича секретарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли хизматлари томонидан назорат қилинади.

 

8-боб. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мезонлари ва ишчи индикаторлари

 

  1. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
  2. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг раҳбари томонидан тасдиқланган Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.
  3. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.

 

9-боб. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника      таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни

моддий рағбатлантириш

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида юридик шахс мақомисиз шакиллантириладиган ривожлантириш жамғармаси(кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) тузилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;

Бино ва механизмлар, автотранспортлар ижарасидан тушкан маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

  1. Бюджет ажратмалари ва Жамғарма маблағлари, сув хўжалиги бюджет ташкилотлари учун эса – қонунда тақиқланмаган бюджет ажратмалари ва маблағлари Вазирлик аппарати фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Бунда иш ҳақи, икки ойлик иш ҳақи миқдоридаги мукофотлар ва ойлик иш ҳақи миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари, шунингдек, бошқа харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

  1. Вазирлик ходимларининг лавозим иш ҳақига ходимларнинг узоқ йиллик хизматлари асосида ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантириш тўловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

 

10-боб. Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири олдидаги ҳисоботи

 

  1. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига мунтазам равишда ҳисобот беради.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш комплекси раҳбари Вазирликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Вазирлик фаолиятининг натижадорлигига объектив баҳо беради.
  3. Вазирлик фаолиятининг мониторинги ва баҳолаш натижаларига кўра Вазирликнинг алоҳида намуна кўрсатган мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан уларни рағбатлантириш ёки жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортиш, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш каби чоралар кўрилади.

 

11-боб. Якунловчи қоида

 

  1. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазири                                                                                  Ж.Узаков