Юсупов Бахтияр Абдуллаевич

Б.Юсупов 1962   йил Тўрткўл туманида туғилган. 1984 йил  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2001 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник.

 Меҳнат фаолиятини 1984 йил «Қорақалпоқсувқурилиш» трестига қарашли Тўрткул тумани қурилиш монтаж бошқармасида бошлаган. 1989-1996 йилларда Тўрткўл тумани «Жанубий» кўчма колоннасининг Режалаштириш ва ишлаб-чиқариш бўлими бошлиғи, 1996-1998 йилларда Тўрткўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, 1998-2000 йилларда Қораўзак тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Кейинги йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида масъулиятли вазифаларда ишлаб келди. Хусусан, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори, 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қошидаги «UzGIP» масъулияти чекланган жамияти директори, 2021-2023 йилларда Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директорининг ўринбосари лавозимларида самарали меҳнат қилган.

Б.Юсупов ушбу лавозимга тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хужалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини самарадорлигини таъминлаш бўлимида фаолият кўрсатиб келётган эди.