Элликқалъа туманидаги “Амиробод сарвари” фермер хўжалиги даласида келгуси йил ҳосили учун ер тайёрлаш ва экин майдонларнинг шўрини ювиш ишлари бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. – Минтақамизда сув тақчиллиги йил сайин ошиб бораётган бугунги шароитда ерларнинг шўрини ювиш тадбирларида ҳам сувни тежаш талаб қилинмоқда, – дейди Элликқалъа тумани ирригация бўлими бошлиғи Зафар Тангирбергенов. – Шўр ювишга ажратилаётган лимит ҳисобига ушбу тадбирни сифатли…
Хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш” мавзусида кўргазмали илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти, Амударё ҳавзасида жойлашган вилоятларнинг сув хўжалиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотлари ва туман ирригация бўлимлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот…
Бугун, 25 октябрь куни Беруний туманида “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Амударё ҳавзасида жойлашган вилоятларнинг сув хўжалиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотлари, туман ирригация бўлимлари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 2…
Хабар берганимиздек, бугун Беруний туманида “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш” мавзусида кўргазмали илмий-амалий семинар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Амударё ҳавзасида жойлашган вилоятларнинг сув хўжалиги мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги барча тизим ташкилотлари, туман ирригация бўлимлари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти. Кўргазмали илмий-амалий семинарни ўтказиш ва…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги ҳамда унинг тизим ташкилотларида ҳам 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан вазирликда ўтказилган тадбирда Президентимизнинг байрам муносабати билан халқимизга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Унда таъкидланганидек, ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони қарийб 50 миллион кишини ташкил этиши унинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради. Айни вақтда…
Амударё туманида “Амударёмахсуспудрат” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги режаларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Мазкур жамият томонидан жорий йилнинг 9 ой давомида сув хўжалиги ва бошқа объектларда жами 4,3 млрд сўмлик таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция ишлари бажарилиб, салкам 158 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларида сув ўтказиш қуввати оширилди. Кўргазмали семинарда таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция ишлари меъёрий талаблар асосида…
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларидаги насос станциялари қошида ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган маҳсулотлар йиғиштириб олинмоқда. Ушбу маҳсулотлар ишчи-ходимларни ижтимоий таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш мақсадида бепул тарқатиляпти. Ҳозирги кунда насос станцияларида ташкил этилган ёрдамчи хўжаликларда 2 бош қора мол, 25 бош қўй-эчки, 250 та товуқ, 30 та ўрдак, 6 та ғоз, 10 та курка ва 70…
Ҳадемай Қорақалпоғистонда шўр ювиш тадбирлари бошланади. Ўзбекистон миқёсида шўр ювишга ер тайёрлаш бўйича кўргазмали семинар ҳам айнан ушбу ҳудудда ўтказилади. Куни кеча Қорақалпоғистондаги барча туманларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги ходимлари Беруний туманига ташриф буюриб, семинар ўтказиладиган дала майдонида олиб борилаётган ишлар, тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Уларга шўр ювишдан олдин ерларни лазер ёрдамида текислашнинг аҳамияти, туманларда ҳам шу каби кўргазмали…
Йил бошида бутун мамлакатимиз бўйлаб “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасини амалга ошириш бошланган эди. Қорақалпоғистонлик ёшларнинг деҳқончилик билан шуғулланишларига имкон яратиш мақсадида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Мўйноқ туманидаги қайта фойдаланишга киритилган ва захира ер майдонларидан 5 минг гектар ажратиб берилди. Ушбу майдонларда ҳосил етиштириш, ёшларнинг чин маънода бандлигини таъминлаб, даромад олишлари учун…
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларида 2020-2021 йиллар куз-қиш давридаги таъмирлаш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Жумладан, 92 дона давлат ҳисобидаги ва 49 дона хўжаликлараро агрегатларни таъмирлаш мўлжалланган бўлиб, ҳозирга қадар 14 дона давлат ҳисобидаги ва 7 дона хўжаликлараро насос агрегатлари жорий таъмирланди. Насос агрегатларини таъмирлаш ишлари асосан бошқарма қошида ташкил…