Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тизими бошқармаси жамоаси ҳам мустақиллик байрами олдидан гидротехник иншоотлар, гидропостлар ва  диспетчерлик пункти иморатлари атрофида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар. Жумладан, “Дўстлик» каналининг 252-пикетидаги,  “Кегейли” каналининг 114-пикетидаги гидротехник иншоот ҳамда диспетчерлик пунктлари атрофида  ободонлаштириш ишлари бажарилди. “Кегейли” каналининг сув ўлчаш жойидаги троси қайта қурилди. Энг улуғ, энг азиз айём олдидан ўтказилаётган…

Ҳар йилги анъанага кўра мустақиллик байрами олдидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар ҳам таъмирлаш ва ободонлаштириш тадбирларини бошлаб юборишган. Мақсад энг улуғ, энг азиз айём бўлган истиқлол байрамини  обод ва янада кўркам масканда нишонлаш, ён атрофларни ободонлаштириб байрамона руҳ улашишдир. Тизимда меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларнинг кайфияти юқори, улар ўз жамоаларида уюштирилаётган ҳашарларда уюшқоқлик билан иштирок этаётир. Хусусан, шу…

Қорақалпоғистонда сув хўжалиги ходимлари томонидан ҳашарлар уюштириб, насос агрегатларини бўяш, каналлар атрофларини ободонлаштириш каби тадбирларга энг чекка ҳудудлардаги сув истеъмолчилари бўлган фермер хўжаликлари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.  Беруний тумани Махтумқули номидаги овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Примбетов Азамат” фермер хўжалиги жамоаси бу йил 115 гектар майдонга чигит экиб, 243 тонна пахта ҳосили олишни режалаштирган. 2021 йил ҳосили  учун эса 48…

Ҳар йилги анъанага кўра мустақиллик байрами олдидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар ҳам таъмирлаш ва ободонлаштириш тадбирларини бошлаб юборишган. Мақсад энг улуғ, энг азиз айём бўлган истиқлол байрамини  обод ва янада кўркам масканда нишонлаш, ён атрофларни ободонлаштириб байрамона руҳ улашишдир. Тизимда меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларнинг кайфияти юқори, улар ўз жамоаларида уюштирилаётган ҳашарларда уюшқоқлик билан иштирок этаётир. Хусусан, шу…

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси жамоаси ҳам мустақиллигимизнинг 29 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жойларда ободонлаштириш ишларини қизғин олиб бормоқда.  Бошқарма жамоаси катта. Улар ҳисобидаги 220 дона насос станциясида 479 дона агрегат мавжуд бўлиб, туманлардаги 131 минг гектар ер майдонларига сув етказиб берилади.   Бошқарманинг “Хўжайли-Тахиатош” бўлимидаги “Суенли” насос станциясида 7 дона насос агрегати…

Бошқа ҳудудлар сингари Қорақалпоғистон Республикаси туманларида ҳам қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларининг афзалликлари, уларнинг имкониятлари, талаб этиладиган ресурсларнинг иқтисод қилинишига бағишланган кўргазмали ўқув-семинарлар  ўтказилмоқда. Карантин талаблари асосида ўтказилаётган ўқув-семинарларда  мутахассислар сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари, бугунгидек сув танқислиги шароитида  қулайлиги ва бу технологияни жорий қилиш учун деҳқон-фермерларга давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар беришмоқда. Дастлабки ўқув-семинари 19 август…

аҳолига навбатлаб суғориш тартиби тушунтирилди Яқинда Элликқалъа тумани “Гулистон” овул фуқаролар йиғини аҳолиси ҳудудидаги сув тақчиллиги, аҳоли томорқаларига сув етиб бормаётгани юзасидан видео мурожаат билан чиққан эди. Ушбу мурожаатга асосан Элликқалъа тумани ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, туман ҳокимлиги, ирригация бўлими масъуллари ва “Гулистон” ОФЙ вакиллари жойига бориб, масалани ўрганишди. Элликқалъа тумани ирригация бўлими бошлиғи З.Тангирбергеновнинг маълумот беришича, бошқа…

Куни кеча «Фото-факт» рукни остида   А-380-сонли халқаро автомобиль йўлининг Беруний туманидаги қисми, «Найман» канали номи ёзилган пешлавҳанинг ҳолати танқид остига олинган эди. Бугун Беруний тумани ирригация бўлими томонидан мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётгани ва пешлавҳани ҳам янгидан ёзилаётгани ҳақида хабар берилди.     Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати ҳудудлардаги ободонлаштириш ишларига оид ҳолатларни «Фото-факт» рукни остида ижтимоий тармоққа жойлаштиришни режалаштирмоқда.  Бу –  А-380-сонли халқаро автомобиль йўлининг Беруний туманидаги қисми, «Найман» канали номи ёзилган пешлавҳа…  Аҳолининг сув масаласидаги эътирозлари сабаб худди шу манзилга кўплаб масъуллар борган эди…  Ҳозир ҳам шу ҳолатда турибди. Айни кунларда ободонлаштириш тадбирлари доирасида шу каби ишларни бажарсалар мақсадга…

Амударё туманидаги “Озод Мусобек” фермер хўжалиги далаларидаги пахталар очила бошлади. – Чигитни мақбул муддатда экиб, барча агротехника тадбирлари, жумладан, суғориш ишларини ўз вақтида ўтказганлигимиз боис пахталаримиз очила бошлади, – дейди фермер Ғулом Қурбонбаев. – Ғўза майдонларимизни асосан шарбат усулида суғордик. Бу тадбирлар ўз самарасини бериб, айни кунларда ғўзаларда дастлабки пахта ҳосиллари очила бошлади. Ҳозирда ҳар туп ғўзада ўртача 32–36 донагача бўлиқ кўсаклар мавжуд. Август –…