2020 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида “Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора тадбирлар” мавзусида брифинг ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р.Мамутов, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг Илмий-ахборот маркази директори проф. В.Духовный, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Агентлиги раҳбари В.Соколов,…
Сув хўжалиги вазирлиги миллий ҳамкор ҳисобланган, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури асосида ҳудудлардаги сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, жорий йилда мазкур дастурнинг Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган 1-компоненти доирасида пилот лойиҳалар учун танланган Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ирригация тизимлари ҳавза…
Нукус шаҳрида БМТ шафелигида “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда иштирок этган 200 дан ортиқ меҳмон – хориж давлатлари дипломатик корпуслари, халқаро экологик ташкилотларнинг вакиллари, соҳа мутахассислари аввал Орол инқирози оқибатлари, уни бартараф қилиш бўйича инвестицион лойиҳаларга бағишланган кўргазмалар билан танишди. Халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Президентимизнинг конференция…